"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

Байроғимиз - ғуруримиз (+Видео)


Ўзбекистон Pеспубликасининг Давлат байроғи тасдиқланган сана муносабати билан Амударё академик лицейида "Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ташаббуси билан "Байроғимиз - ғуруримиз” деб номланган маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни лицейнинг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси Шукурулло Абдуллаев очиб берди ва иштирокчиларга Давлат байроғининг ўзида жуда катта маъно мужассам этганлигини, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланганлигини, барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида ҳурмат ва эҳтиромга сазоворлигини гапириб ўтди.

Тадбирда академик лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари сўзга чиқиб, Давлатимиз байроғи ҳақида фахр билан сўзладилар. Шунингдек, лицей ўқувчилари байроқ тўғрисидаги қонун, Конституциямиздаги моддалар ва шеърларни ғурур ва ифтихор билан айтиб бердилар. Қизиқарли ўтган тадбир давомида ўқувчилар Давлат байроғи мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ англаб етдилар.

(Фото: http://turizm.kasaba.uz)

Янгиликни бўлишинг: