"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

ҚЎЛИ ЕНГИЛ ҲАМШИPА

"Тўлқин” овулида туғилиб ўсган Гулбарчин Камолова 11-сонли мактабда ўқиб юрган кезлариданоқ ҳамшира бўлишни, бетоб бўлган одамларнинг дардига дармон бўлишни орзу қиларди.

Шу ниятда мактабни тугатгач, 1-сонли Нукус тиббиёт коллежига ўқишга кирди ва 2015 йилда муваффақиятли тамомлаб, туман Тиббиёт бирлашмасининг реабилитация бўлимига навбатчи ҳамшира бўлиб ишга жойлашди.

Ўз соҳасига меҳр қўйган Гулбарчиннинг  масъулиятни ҳис қилган ҳолда хизмат вазифасини сидқидилдан адо этиши, барча беморларга бирдай хушмуомаласи дарров кўзга ташланди.

У ўз устида ишлаши, тинмай ўқиб-ўрганиши натижасида жорий йил кўкламида туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамкор ташкилотлар билан бирга ташкиллаштирган "Йил ҳамшираси – 2017”кўрик-танловида ғолибликни қўлга киритди.

Гулбарчин ёш бўлишига қарамай, айни кунда туман Тиббиёт бирлашмасининг реабилитация бўлими катта ҳамшираси.

– Қисқа фурсат ичида қандай қилиб бунчалик ютуқларга эришдингиз? – қизиқиб сўрадим ундан.

– Ҳамшира беморни ўз муолажаларидан соғайиб кетишига ишонтира олиши керак. Бемор олдида иккиланмай, эсанкирамай, дадил ишлаган ҳамшира кўпчиликнинг ишончини қозонади. Бунинг учун касбни пухта эгаллаш, тинмай ўқиб, ўрганиб бориш талаб этилади.

1-сонли Нукус тиббиёт коллежида яхши ўқиганим, турли танловларда қатнашиб, касбимни чуқур эгаллашга интилганим меҳнат фаолиятимда ютуқларга эришишимга  ёрдам бераяпти, – дейди мамнуният билан Гулбарчин.

У меҳнат қилаётган бўлимда даволанаётган беморлар Гулбарчинни "қўли енгил ҳамшира”, – дея аташади. Бу унинг жонкуярлик билан қилаётган меҳнатларининг муносиб баҳосидир.

Ойгул PАЖАБОВА.

Суратда: иқтидорли ҳамшира Гулбарчин Камолова.

Янгиликни бўлишинг: