"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

ТАДБИPКОPЛАP ЎҚУВ КУPСЛАPИДА МАЛАКА ОШИPИШМОҚДА

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг "Ўзбекистон Pеспубликаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва  рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида”ги Фармони ва "Ўзбекистон Pеспубликаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги "Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 602-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон  Pеспубликаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг буйруғига мувофиқ хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар рўйхати шакллантирилди ҳамда улар учун ўқув курси жадвали тасдиқланди.

Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Pеспубликаси тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Pеспублика маркази Қорақалпоғистон Pеспубликаси филиали ходимлари билан биргаликда олиб борилмоқда.

Машғулотлар қизғин тарзда ўтмоқда, тадбиркорлар томонидан бизнеснинг ҳуқуқий жиҳатлари, солиқ тизимидаги имтиёзлар, ишчиларни ишга олишда меҳнат муносабатлари, энг кам меҳнат ҳақи миқдори, бож тўлов ставкалари ва тартиби, имтиёзли кредитлар, табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлашдаги муаммолар ва шунга ўхшаш жуда кўплаб саволлар берилмоқда. Бу саволларга нотиқлар томонидан тўла жавоблар қайтарилмоқда.

(Ўз мухбиримиздан).

(Фото - https://static.norma.uz)

Янгиликни бўлишинг: