"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

ШИФОКОPЛАP ҲАPБИЙ ХИЗМАТЧИЛАP БИЛАН УЧPАШДИ

Мамлакатимиз давлат чегараларини қўриқлашдек шарафли вазифани адо этаётган туманимиз ҳудудидаги ҳарбий қисм зобитлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда чегара қисмлари аскарларининг фасллар алмашиши билан содир бўлиши мумкин бўлган турли юқумли касалликлар, хусусан, грипп ва вирусли гепатитга чалинишининг олдини олиш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар юз берганда ҳимояланиш чораларини кўриш борасида туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан тез-тез давра суҳбатлари, амалий машғулотлар ўтказиб турилади. Ана шундай давра суҳбатларидан бири туманимиздаги 9202 "К” ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан ҳам ўтказилди.

Давра суҳбатида туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Г.Ҳайитбоева ўта юқумли ва сурункали касалликлардан ҳимояланиш, шунингдек фавқулодда вазиятлар содир бўлганда, ток урганда, сувга чўкканда, кучли қон кетганда ҳамда заҳарланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур тавсиялар берди. Ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва барча саволларига қониқарли жавоблар олишди.

Е.Аляминов, 9202 "К” ҳарбий қисм сержанти.

Янгиликни бўлишинг: