"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

ТЕНИАPИНХОЗ – ХАВФЛИ ПАPАЗИТ(МИ)?

Тениаринхоз одамларнинг ингичка ичакларида паразитлик қилувчи чувалчанг. Ушбу касаллик Ўзбекистон Pеспубликаси ҳудудининг барча вилоятларида рўйхатга олинган бўлиб, биринчи марта Хоразм вилоятида 1890 йилларда топилган. Уни одамлар зарарланган қорамол ва чўчқа гўшти ва гўшт маҳсулотларини етарлича пиширмасдан, истеъмол қилиши оқибатида юқтириб олишади. Одам ошқозонига тушган тухумлар қобиғи ёрилиб, ундан ажралиб чиққан скалекс ўзининг тўртта сўрғичи ёрдамида ингичка ичакнинг юқори бўлимининг деворига ёпишиб ўса бошлайди. Ўртача уч ой ичида паразит вояга етиб, у ўзидан етилган бўғимларни ажрата  бошлайди. Бу чувалчанг одам ингичка ичагида 10 йилдан ортиқ яшайди.

Ташқи муҳитга одам ахлати билан тушган паразит бўғимлари ёрилиб, ундаги тухумлар атроф-муҳитга тарқалади.

Агар одам ичагида бир нусха паразит бўлса, ундан бир йилда 2500 бўғим ажралади, ҳар бир бўғимда 145 мингдан 175 мингтача тухум бўлса, яна кўпайиб, ташқи муҳитга чиқади ва хавфлилик даражаси ошади.

4-5 ойдан кейин у юқумли ҳолатга келади. Ҳайвонлар ва инсон учун инфекция манбаига айланади.

Бу чувалчанг асосан одам организмини зарарлайди ва дастлабки бир-икки ойларда ҳеч қандай касаллик белгилари намоён бўлмаслиги мумкин. Паразитнинг ўсиши ва ривожланиши натижасида одамнинг қорин бўшлиғида оғриқ, юзага келади. Ич қотиши, ҳолсизлик, қайт қилиш, болаларда бош айланиши, бош оғриғи, уйқунинг бузилиши, тез чарчаш, нерв системасининг бузилиши намоён бўлади. Бундай ҳолатларда, албатта тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиш керак.

2017 йилнинг тўққиз ойи мобайнида ушбу касалликка чалинган 5 нафар одам рўйхатга олинди. Улар 2010-2012 йилларда туғилган болалардир. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, аҳоли соғлом овқатланиш, гўшт маҳсулотларини етарлича пишириб истеъмол қилиш қоидаларига қатъий амал қилиши зарур.

Туманимиз фуқароларини гўшт сотиб олиш ва истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишга чақирамиз.

Эгамберган ҚУТЛИМУPАТОВ,

туман ветеринария лабораториясининг

бактериология ва паразитология бўлими мудири.

(Фото - http://navoivet.uz)

Янгиликни бўлишинг: