"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

ТИНЧЛИК-ОСОЙИШТАЛИК ҲАP БИPИМИЗГА БОҒЛИҚ

Яқинда "Чордара” маҳалласида маҳалла аҳолиси, уюшмаган ёшлар, шу ҳудудда жойлашган ҳарбий қисм вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Шерметов вақтинча иш билан банд бўлмаган ёшларни бўш иш ўринлари билан таништирди ва уларни мамлакатимиз равнақига ҳисса қўшиш учун ҳаракат қилишга чақирди.

Йиғилганлар МФЙ раиси Т.Серикбоевнинг элимиз тинч-тотувлигини таъминлашда ҳар бир фуқаронинг ўрни ва вазифалари хусусида, ҳарбий қисм ходими, лейтенант А.Мамадалиев "Чордара” маҳалласи Туркманистон давлати билан чегара  ҳудудда жойлашганлиги сабабли аҳолининг  чегараларимиз дахлсизлигини сақлашда ҳарбий хизматчилар билан мустаҳкам ҳамкорлик қилиши ва чегара яқинида ўрнатилган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиши лозимлиги хусусидаги маърузаларини қизиқиб тингладилар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Отабек Маҳмудов, ШТБИБ йўриқчиси, сержант.

Фото - http://arxitektura.uz

Янгиликни бўлишинг: