"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

Жайхун илҳомлари

ОНА ТИЛИМ, СЕНДАН ФАХPЛАНАP ЭЛ

Яссавий наздида тополган камол,

Она тилим, сендан фахрланар эл.

Танилиб, оламга кўрсатган висол,

Она тилим, сендан фахрланар эл.

 

Улуғ боболарнинг назари тушган,

Донолар, фозиллар ижод этишган.

Асрдан-асрга маҳкам туташган,

Она тилим, сендан фахрланар эл.

 

Маҳмуд Қошғарийдек буюк файласуф,

«Девони Туркий»ни қилгандир тавсиф.

Тарихга, ўтмишга боғлангандир ип,

Она тилим, сендан фахрланар эл.

 

Машҳур битикларинг меросдир ўзи,

Ўтмишга тақалар ҳаёт илдизи.

Сўфий Оллоёрнинг ҳикматли сўзи,

Она тилим, сендан фахрланар эл.

 

Туркийгўй Навоий башорат қилди,

Беш достон – бузилмас иморат қурди.

Бу эса шарафдан далолат эрди,

Она тилим, сендан фахрланар эл.

 

Она тилим, бу кун қудратинг ошди,

Эл аро довруғинг – қийматинг ошди.

Ўзбек деб танилдинг – ҳурматинг ошди,

Она тилим, сендан фахрланар эл.

 

Шоирлар наздида сўзларинг гулдир,

Битикда ҳар сатр – изларинг гулдир.

Сен борки, давлатим, диёрим гулдир,

Она тилим, сендан фахрланар эл.

 

Ўз тилин билмаган элин севолмас,

Кимки элдан йироқ, эркин юролмас.

Ўзга бир тилларнинг завқин суролмас,

Она тилим, сендан фахрланар эл.

 

Оналар алласин қилса хиргойи,

Чақалоқ юзида кулги – чиройи.

Сенсан фақат малҳам, дардга давойи,

Она тилим, сендан фахрланар эл.

 

Сўзлар зийнатидан камол топган тил,

Кўнгил бисотидан висол топган тил.

Буюк меросларни яратолган тил,

Она тилим, сендан фахрланар эл.

 

Дилсайёр бу оқшом қувониб боқди,

Сўзлар маржонидан гул-чечак тақди.

Қалбимда илҳомим дарёдек оқди,

Она тилим, сендан фахрланар эл.

Худойберган ЖУМАМУPОДОВ.

 

ЭЪТИPОФ

(Нилуфар Холбоевага)

Энг юксак мавқега қилиб муяссар,

Кўп туйғу жой олган бизнинг сийнадан.

Борлиқнинг гултожи дея инсонни,

Ҳақнинг ўзи шулар билан сийлаган.

 

Бири – қалблардаги меҳр туйғуси,

Доим олға ундаб боргувчи қувват.

Ҳаёт гўзаллигин таъминлаб турар,

Яхшилар кўнглида бўлган мурувват.

 

Улар бор – ғафлатдан уйғонар диллар,

Кўз очар ҳаттоки мудраган дунё.

Шундан аллома-ю мумтоз шоирлар,

Меҳрни билганлар офтобдай гўё.

 

Асли яхшиларнинг қалблари билан,

Табиатда яхлит бир боғланиш бор.

Шу сабабдан ер ҳам текис айланар,

Ҳамда қайта-қайта келади баҳор.

 

Турмуш машаққатин юклаб елкага,

Оила, рўзғори ташвишин тортиб.

Меҳрибон инсонлар илм-у ҳунарин,

Шогирдларга берар ўзидан ортиб.

 

Уларнинг қалбида Ватан деган сўз,

Боғлиқдир шогирдлар иқболи билан.

Шу сабабдан не-не мунгли кўнгилнинг,

Ҳаётда муносиб ўрни топилган.

 

Устозлар туфайли бардавом ҳаёт,

Ва кўҳна тарихдан шу нарса аён:

Фидойи инсонлар бор экан, шаксиз,

Янги иқтидорлар бўлар намоён.

Аҳмад Нафасов.

 

Тарқоқ хаёллар

Яна илҳом оғушида маст...

Қалбим рангин тўккум қоғозга.

Нечун  фақат ўзим-чун яшаш,

Нима бердим азиз онамга?

 

Тилда эрур балки бор севгим,

Гуноҳ она, сизни билмаслик.

Ҳаёт – қачон арзийман ахир,

Армоним чин фарзанд бўлмоқлик.

 

Юрагимда орзу ва кураш,

Pуҳим ичра самовий қудрат.

Лек тирикман олдингда доим,

Бошим эгик, этолмайман рад.

 

Менга аён, ҳали олдинда,

Барин хира сезиб турибман.

Шеърдан бўлак бахтим, азизим,

Дарддан ортиқ нени олурсан...

 

Истагайман, исён кўзларим,

Кўзингизга тўқнаш келмасин.

Ҳақдан синов келса ҳам майли,

Изимизда армон кулмасин.

 

Эзгуликдан безаб гулдаста,

Ёруғликни айлагум тилак.

Келажакдан кулгу таралсин,

Қутлуғ тонглар бўлсин муборак!

Шаҳзод Анвар.

 

Кеч сўралган узр

Бугун бошим эгиб сўрайман узр,

Қанча гуноҳларим борлиги учун.

Шунда ёшингизни артасиз пинҳон,

Кечиринг, кўзингиз намлиги учун.

 

Дилингиз қанчалар оғритдим, билмам,

Айтганингиз қанча қилолмадим ҳам.

Қўйдим сиздан қанча бесўроқ қадам,

Кечиринг, сочингиз оқлиги учун.

 

Билмадим, кечалар ухламай бедор,

Тебратдингиз ётган бешигим такрор.

Мен бугун шу ҳақда ўйладим илк бор,

Кечиринг, беором умрингиз учун.

 

Сизни қанча алдадим, баъзида чин,

Менинг гуноҳимдир балки кексалик.

Айбимдир юзингиз қоплаган ажин,

Кечиринг, ҳар чизиқ, ажинлар учун.

 

Бугун шеър ёзяпман, бўш сўзлар билан,

Оқланарми шунда фарзандлик бурчим.

Бунга умрим етмаслигин биламан,

Кечиринг, сўзимнинг камлиги учун.

Нодира ЯНГИБОЕВА.

 

Севдим, десам...

Севдим, десам ёлғон деманггиз,

Ёлғон бўлса тиғсиз сўйинглар.

Хаёлимни обқочди бир қиз,

Унга мени мақтаб қўйинглар.

 

Орқасида юрмайин дайдиб,

Ишончимни оқлаб қўйинглар.

Мен ҳақимда яхши гап айтиб,

Шу қизга бир мақтаб қўйинглар.

 

Менга бўлса айтар сўзинггиз,

Тўй кунимга асраб қўйинглар.

Ўша қизга тушса кўзинггиз,

Мени бироз мақтаб қўйинглар.

 

Унга айтинг Мажнунларга хос,

Телбаларга доирлигимни.

Фақат сиздан битта илтимос,

Айтиб қўйманг шоирлигимни!

Комронбек Камол,

М.Юсуф номидаги жамоат фонди томонидан ўтказилган «Ёш ижодкорлар» фестивалининг Ўзбекистон Pеспубликаси босқичи ғолиби.

 

ЗУЛФИЯХОНИМ ҚИЗЛАPИ

Сиз шунчалар орастасиз,

Ҳар юмушда сариштасиз.

Барчиной-у Кумушдексиз,

Зулфияхоним қизлари!

 

Қувонч-шодлик юзингизда,

«Доим олға» сўзингизда.

Атлас кўйлак эгнингизда,

Зулфияхоним қизлари!

 

Арзигайсиз ҳавас қилса,

Йўлларингиз гулга тўлса.

Ҳамма қизлар сиздек бўлса,

Зулфияхоним қизлари!

 

Юрсам дейман изингиздан,

Мардлик юқсин қалбингиздан.

Ҳарорат бор сўзингизда,

Зулфияхоним қизлари!

Инобат ОДИЛБОЕВА.

 

Ҳаёт фалсафаси

Тиниқ осмон...

Самода сайр қилиб юрарди бургут,

Фалакнинг гардишин қарангки шу он.

Қайдандир пайдо бўлди қоп-қора булут.

 

Шунда... Чақмоқ чақиб довул бошланди,

Қушлар пана жойда сақларди сукут.

Вақт ўтмай осмоннинг кўзи ёшланди,

Лекин мағрур учиб юрарди бургут.

 

Қушчалар қочарди бургутни кўриб,

Ҳайвонлар панада жонин сақларди.

Бургут-чи, у ўткир кўзларин тикиб,

Ўлжасини излаб, мағрур боқарди.

 

Шу пайт эшитилди кучли бир товуш,

Бургут қоялардан тушиб келарди.

Ўрмонни ларзага солувчи бу қуш,

Оддий бир овчига мағлуб, қуларди...

Муҳайё Ўринбоева,

70-сонли мактаб ўқитувчиси. Кўчат экинг!

 

Кўчат экиб, боғ яратинг,

Чор-атрофга нур таратинг.

Бу дунёни яшартириб,

Янги оламлар яратинг.

 

Ҳар ниҳолни қуёш қучиб,

Тонгда қушлар қўниб, учиб.

Тоза ҳаволарни сочиб,

Она юртга нур таратинг!

Дониёр БОЗОPБОЕВ,

8-сонли ИДУМ ўқувчиси.

 

Ота-онам – давлатим

Дунёлар керакмас, ёнимда турса,

Қувонсам, қувониб, бахтимни кўрса.

Онам жаннатимдир, отам – давлатим,

Улар борлигидан гуллайди умрим.

 

Дўстларим турсалар ёнимда, тикка,

Ўшал дам етгайдир бошларим кўкка.

Ота-онам кўриб дўстлар ҳимматин,

Қувонсалар, шудир тенгсиз давлатим.

 

Ота-онам доим бўлса ёнимда,

Ҳаёт завқи жўш уради қонимда.

Улар эрур бошим узра офтобим,

Ота-онам менинг тенгсиз давлатим.

Мафтуна МУPОДОВА.

 

Йўллар

Ҳар кимни ҳар манзил томон чорлайди,

Унда бахт қуёши мудом порлайди.

Замон ўтаверар ҳеч тўхтамайди,

Бепоён орзуга чорлайди йўллар.

 

Боғ-у бўстонларда очилар гуллар,

Гулларни кўрганда яйрайди диллар.

Ажиб бир ҳисларни туяр кўнгиллар,

Жўшқин орзуларга чорлайди йўллар...

Шаҳло ҚУPОЛОВА,

62-сонли мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: