"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

АЁЛНИНГ БИP СОАТ УМPИ

Аёл шаҳд билан ўрнидан турди. У ўйлаб бўлди, охирги тўхтамга келди: "Ажрашаман”. Дўкон эшигини қулфлади. "Ким нима деса десин, ажрашаман...”

У ҳам одам эди...

Ўзинг севиб теккан эдинг, дегувчи яқинларига, ғийбат талаб қўшниларига қандай тушунтиради? Эрим ҳар куни янгиси билан юради, нима қилсам ҳам иложини тополмадим деб қай юз билан айтади?

Ким нима деса ҳам, қандай савол берса ҳам индамайди, йиғламайди. Барибир ажрашади...

У ҳам Аёл эди...

Болалар боғчасига етди, ўғли кутиб турган экан, уни олиб машинага чиқди. Ўғли онасининг кечикканига ҳайрон бўлди. Уйгача доимгидек чулдир-чулдир саволлар бериб келди: "Катта бўлсам, дадамга ўхшайман-а? Ойи, катта бўлсам, бўйим дадамникидек бўлади-а? Дадам мени ҳаммадан яхши кўради-а?”.

Аёл бир аҳволда кўнғироқни босди. Эри уйда экан. Эшикни ўзи очди. Ўғилча севиниб бўйнига осилди: – Дадажон-он!!!

Аёл йиғлаб юборди...

Бу галги қарор ҳам бекор бўлди.

У ҳам она эди...

Дилдора ХУДОЙБЕPГАНОВА.

(Фото - http://storage.darakchi.uz)

Янгиликни бўлишинг: