"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

ПИP-У БАДАВЛАТЛАPИМИЗ

Туманимизда пир-у бадавлат отахон ва онахонлар билан файзга тўла хонадонлар жуда кўп. Холимбег овулида истиқомат қилувчи 97 яшар онахон Пошша момо Pажабованинг меҳр-муҳаббати ардоғида улғайган 4 ўғил ва 5 нафар қизларининг оилалари бугун файз-у тароватга тўла. Кекса онахоннинг дуоларини олиб, вояга етган фарзандларнинг барчаси ибратли, эл-юртда эътиборли. Ҳар бири Пошша момо тузган катта хонадондан илдиз отиб, ўз обод қўрғонларини, боғ-у бўстонларини яратишган. Умр бўйи машаққатли меҳнат қилган, иккинчи жаҳон уруши даври ва урушдан кейинги тикланиш йилларининг залворли юкини елкалаб, сабр-матонат билан яхши кунлар орзусида яшаган момонинг бугун тилидан шукрона тушмайди:

– Худога минг-минг шукр, – дейди момо, – 9 нафар фарзандим, 40 нафар неварам, 100 нафар чеварам бор. Шуларнинг қувончини кўриб  яшаяпман. Президентимизга катта раҳмат! Биз кексаларни табаррук қилиб эъзозлаяптилар. Бундайин бахтли замонни мен умрим давомида кўрмаганман.

Суратда: Пошша момо Pажабова чеваралари Шаҳриёр, Дилноза ва Гули билан.

М.Шомуродов олган сурат.

Янгиликни бўлишинг: