"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

Қонликўл тумани худудида «Тоза худуд» давлат унитар корхонаси ишга тушди

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июль кунги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги 194-сонли қарори ҳамда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 27 сентябрь кунги «Қорақалпоғистон Pеспубликаси «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатиладиган қаттиқ чиқиндиларини ташиш хизмати тарифи миқдорини тасдиқлаш ҳақида»ги 672-сонли қарорига мувофиқ, жойларда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Қорақалпоғистон Pеспубликаси «Тоза худуд» давлат унитар корхонасининг 2017 йил 20 июль кунги 14-сонли, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Молия вазирлигининг 2017 йил 21 август кунги АУ/06-02/1530-сонли ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатиладиган қаттиқ чиқиндиларни ташиш хизмати тариф миқдорларини тасдиқлаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинди. Қонликўл туманида Қорақалпоғистон Pеспубликаси «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасининг туман бўлими ишга тушди.
Бўлим 2 та бульдозер ва 2 сомосовал транспортлари билан таъминланиб, бўлим томонидан туман худудида қаттиқ чиқиндиларни ташиш хизмати кўрсатилмоқда.
Ҳозирги кунда туман маркази билан «Қонликўл», «Бўстан», «Жана қаъла» овул фуқаралар йиғинлари худудида фаолият олиб бораётган идоралар билан шартномалар тузилди. Бошқа овул ва маҳалла фуқаралар йиғинлари билан чиқиндиларни олиш ва тозалаш шартномаларини тузиш арафасида. Ушбу корхонага тумандаги «Наврўз» овул фуқоралар йиғини худудидан, чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш полигони учун 5 га ер майдони ажратилиб берилди.
Азиз фуқоралар! Туманимизнинг тозалиги ва ободонлиги учун ҳар бирингизни «Тоза худуд» давлат унитар корхонаси билан шартнома тузишга чақирамиз!
(Фото - http://zarnews.uz)
Янгиликни бўлишинг: