"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

Қонликўл туманида инкубаторда жўжалар чиқарилмоқда

Қонликўл тумани худудида «Нурқасим Нуржанов» фермер хўжалиги томонидан жами 50 млн сўм маблағ ажратилиб, 36 минг дона жўжа чиқариш қувватига эга инкубатор ишга туширилган эди.
Шу йил сентябрь ойида инкубация йўли билан чиқарилган 5000 дона жўжа туман аҳолисига арзон баҳода етказиб берилди. Шунинг билан бирга, паррандачиликка иқтисослаштирилган хўжаликда ҳозирги кунда инкубатордан 2000 дона бедана, 2000 дона ўрдак жўжалари чиқарилди.
Бундан ташқари, Н.Шамшетов раислигидаги фермер хўжалигида 2 та ишчи оила аъзолари билан бирга инкубация йули билан етиштирилган жўжаларининг парвариш ишлари билан шуғулланишмоқда.
Янгиликни бўлишинг: