"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

ЭГPИ ЙЎЛ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАPЛИККА ОЛИБ БОPАДИ

Ўзбекистон Pеспубликасига кириш, чиқиш ва давлат чегараларидан ўтиш билан боғлиқ муносабатларни қонунлар билан тартибга солинишининг асосий мақсади давлат ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг кўчиб юриш эркинлиги билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишларини тартибга солиш ва етарли шароитлар яратишдан иборат.

Лекин айрим фуқаролар белгиланган тартибни бузиб, чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Pеспубликасига киришда чегарадан қонунга хилоф равишда ўтиб, ноқонуний ҳаракатларни содир қилмоқда.

Масалан Н.Қорабоева Бирлашган Араб Амирликларига боришни режалаштириб, ўзига тегишли бўлган фуқаролик паспортида чет элга чиқиш ҳуқуқини берувчи "чет элга чиқиш ҳуқуқини берувчи махсус стикер” бўлмасада, Қирғизистон Pеспубликаси орқали, белгиланган тартибни бузиб, қонунга хилоф равишда, Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрига бориб, ушбу мамлакат ҳудудида 5 ой давомида яшаб келган. Шунингдек, Н.Қорабоева бундан кейин ҳам ўз жиноий ҳаракатларини такрорий равишда давом эттириб, Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудидан Эрон Ислом Pеспубликасига ўтиб, ушбу мамлакатда 2 кун давомида бўлган. Сўнг ўз жиноий ҳаракатларини такрорий равишда қасддан давом эттириб, Эрон Ислом Pеспубликасидан Бирлашган Араб Амирликларига ўтиб, яшаб келган.

Хорижга чиқиш, кириш ва давлат чегарасини бузиш билан боғлиқ жиноятларни содир қилган Н.Қорабоевага нисбатан суд томонидан жазо муқаррарлиги таъминланди.

А.Сеитов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси прокуратураси бўлим бошлиғи.

Н.Сапарниязов, туман прокурорининг ўринбосари, иккинчи даражали юрист.

(Фото - http://kun.uz)

Янгиликни бўлишинг: