"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

ПОPАХЎPЛИК – ЗАPАPЛИ ИЛЛАТ

Коррупция ва порахўрлик жамиятни таг-томиридан кемирадиган, ҳокимият ва бошқарув тизимини издан чиқарадиган иллат ҳисобланади. Мамлакатимизда бундай жиноятларга қарши курашиш борасидаги ишлар изчилик билан давом эттирилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Pеспубликаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2003 йил 31 октябрь кунги "Коррупцияга қарши конвенция”сига қўшилган бўлиб, шу асосда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилган.

Қонунчилигимизда пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Жумладан, Жиноят Кодексининг 210-моддасига кўра, пора олиш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий наф кўриши – энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жиноят Кодекси 211-моддасининг 4-қисмида шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан маълум қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши назарда тутилган.

Қонун бузилишидан манфаатдор бўлиш, шу мақсадда пора олиш, бериш ёки воситачилик қилиш энг оғир жиноятдир. Бундай жиноятнинг содир этилишига йўл қўймайлик.

Алишер ҚУPБОНОВ,

Нукус ҳарбий прокурори ёрдамчиси, адлия майори.

(Фото - http://kommersant.uz))

Янгиликни бўлишинг: