"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

НОҚОНУНИЙ ВАЛЮТА АЙИPБОШЛАШГА ЧЕК ҚЎЙИЛМОҚДА

2017 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5177-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютаси жорий халқаро валюта операцияларини амалга ошириш учун банкларда эркин сотиб олиниши ва сотилиши кафолатланди.

Таъкидлаш жоизки, жорий халқаро операциялар бўйича тўловларни банклардаги ҳисоб-варақлар орқали амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бозор курсида чет эл валютасини сотиб олиш имкониятининг яратилиши "яширин” иқтисодиётнинг қисқаришига ва пул маблағларини банк айланмасига жалб қилишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, Департаментнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний чет эл валютасини олиш ёки ўтказиш билан шуғулланувчиларни аниқлаш борасида тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, валюта тушумини яшириш ва валюта соҳасидаги бошқа қонунбузарликларга қарши курашишга қаратилган кенг қамровли тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида валютага оид 84 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 6 та жиноят ишлари қўзғатилди ва 78 та маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар юритилди.

Фармон ижросини таъминлаш мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишига хизмат қилади, албатта.

А.АКБАPОВ, Ўзбекистон Pеспубликаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг бўлим катта инспектори.

(Фото - http://uzbekistan24.uz)

Янгиликни бўлишинг: