"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8096.33 +0.12
  • 1 EUR = 9608.72 -45.53
  • 1 RUB = 137.57 -1.88

ЮКСАК ХИPМОН ЯPАТИШ ТАPАДДУДИ

Пахта – бойлигимиз, ғуруримиз, дейишнинг ўзи ҳар биримизнинг қалбимизга завқ, шу билан бирга хотиржамлик бағишлайди. Йиғим-терим мавсуми халқимизни ягона эзгу мақсад – миллий ифтихоримиз бўлган "оқ олтин”ни ўз вақтида йиғиштириб олишдек хайрли йўлда бирлаштиради. Нафақат пахтакор деҳқонларимиз, балки барча соҳа ходимлари ҳамжиҳатлик билан пахта йиғим-терими даврида ўз ўринларини далада деб билишади. Айниқса, туманимизнинг барча ҳудудларидаги маҳаллаларда яшовчи уюшмаган аҳолидан иборат кўнгилли ҳашарчилар гуруҳлари тузилиб, пахтакорларга ёрдам бериш учун ҳашарга чиқишлари анъанага айланган.

Бу йилги пахта йиғим-теримига ҳар йилгидан ҳам пухта ҳозирлик кўрилди. 507 та фермер хўжаликларида пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида ҳудудлар бўйича масъул раҳбарлар тайинланиб, 306 та йиғим-терим отряди ташкил этилди. Фермер хўжаликлари ишчилари, хўжалик ҳисобидаги идора ва ташкилотлар ишчи-ходимлари, уюшмаган аҳолидан иборат кўнгилли ҳашарчилар гуруҳларидан ташкил топган бу терим отрядлари томонидан кунига 1000-1300 тонна,  яъни йиллик режанинг 3-4 фоизи миқдорида пахта терилиб, давлат хазинасига топширилмоқда.

Пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳар бир теримчи учун кўнгилдагидай меҳнат шароити яратилган. Яъни, теримчиларни дала бошига олиб бориш ва уларни теримдан сўнг ўз вақтида манзилларига етказиш мақсадида зарур транспорт воситалари ажратилди. Дала бошида қайнатилган сув, иссиқ овқат ташкил этилиб, терилган пахталар ўз вақтида тарозида тортилиб, трактор араваларига юкланаётгани пахта нобудгарчилигининг олдини олиш имконини бермоқда.

Ҳашарчилар учун кўнгилдагидек шароитлар яратиб берилди. Ҳашарчилар ёрдами билан туманимиз далаларидан ҳар куни йиллик режанинг 3,20-3,25 фоизи миқдорида минг тонна атрофида пахта терилаётгани ҳар биримизнинг қалбимизда миннатдорчилик ҳиссини уйғотади. Ҳашарчиларнинг дам олиши учун зарур шарт-шароитлар мавжуд. Бу эса уларнинг ўз вақтида дам олиб, далага чиқишлари учун имкон бермоқда. Бундан ташқари, ҳашарчиларнинг соғлиги доимий назоратда. Ҳудудларга биркитилган тиббиёт ходимлари теримчилар ҳузурида тез-тез бўлишиб, уларнинг саломатлигини назорат қилиб боришади.

Бугун – ҳамма пахтакор. Барчанинг фикри-ёди далаларда етиштирилган "оқ олтин”ни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай йиғиштириб олиб, давлат хазинасига топширишдек хайрли ташвиш билан банд. Мақсадимиз – туманимизнинг юксак пахта хирмонини бунёд этиб, она Ватанимиз хазинасига армуғон этишдир.

Анвар Йўлдошев,

туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

(Фото - http://uz24.uz)

Янгиликни бўлишинг: