"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

Пахта йиғим-терими авжида (+Видео)

03-октябрь 2017 йил, 10:12. Ўқилди: 6290 марта

Бу йил ҳам туманимизда деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган пахта ҳосилини ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, тез ва сифатли йиғиб-териб олиш учун барча шароитлар кўрилди. Навбатдаги долзарб масала - етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай териб олишдир. Барча жойларда бўлгани каби туманимизда ҳам йиғим-терим ишлари тизимли равишда ташкил қилинган. Пахта терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича доимий фаолият юритувчи «Пахта штаби» ташкил қилиниб, барча масалаларни мувофиқлаштириш, юзага келган муаммоларни тезкор ҳал этиш, йиғим-теримнинг кунлик бориши бўйича мониторинг юритиш йўлга қўйилди.

Натижада йиғим-терим ишлари тизимли равишда йўлга қўйилиб, меҳнат зафарига эришаётган фермер хўжаликлари сафи кун сайин ортмоқда. Қиличбойдаги "Зарифбой Тўлғоной” фермер хўжалиги ҳам шулар жумласидан. Фермер хўжалигида давлатга пахта сотиш бўйича йиллик шартномавий режа бажарилгани муносабати билан хўжалик ишчилари ва ҳашарчилар учун дастурхон ёзилиб, илғор теримчилар рағбатлантирилди.

Бу йилги пахта йиғим-терими мавсумида фуқаролар йиғинлари томонидан жалб қилинган уюшмаган аҳоли, тумандаги хўжалик ҳисобидаги корхона, муассаса ва ташкилотлар ишчи-хизматчилари, "Фидойи ёшлар отряди” аъзоларидан иборат минглаб ҳашарчилар деҳқонларга беминнат ёрдам бермоқдалар.

Терим ишларини уюшқоқлик билан ўтказишда ҳар гектарга талаб этиладиган теримчилар сонини тўғри белгилаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Акс холда, пахта теримида юқори натижаларга эришиб бўлмайди. Ҳар бир контурдаги ҳосил даланинг катта-кичиклигидан қатъий назар 2-3 кунда териб олинишини таъминлаш мақсадида терим ишлари отряд усулида олиб борилмоқда.

Бу мақсадда ташкил қилинган терим отрядлари аъзоларига барча шароитлар яратиб берилган. Хусусан, шаҳардан жалб қилинган теримчилар ётоқхоналар билан таъминланган. Ҳар бир теримчи пахта тозалаш заводи томонидан фартук ва шолчалар билан таъминланган бўлиб, уларга ҳар куни терим пулини даланинг ўзида тарқатиш мақсадида фермер хўжаликларига банк ходимлари бириктирилган. Терилган пахталар эса кунига 2 маҳал ўлчаб олинмоқда ва қабул масканларига етказилмоқда.

Бу йилги мавсумда ўзига хос тизим асосида ишсиз аҳоли ихтиёрий равишда пахта йиғим-теримига жалб қилинмоқда. Бу биринчидан пахтани ёғин-сочинли кунларга қолдирмай териб олиш миконини берса, ишсиз аҳоли учун даромад манбаидир. Қолаверса, турли давлат ва жамоат ташкилотлари пахтакорларни қимматбаҳо эсдалик совғалари билан рағбатлантириб келмоқда.


Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш