"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

Статистика фаолияти такомиллаштирилмоқда

30-сентябр 2017 йил, 10:10. Ўқилди: 7698 марта

Амударё тумани статистика бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил июль ойида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги махсус қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш мақсадида семинар ташкил этилди.

Семинарда асосан қатнашчиларга ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди.

Қарор асосида статистика соҳасидаги давлат сиёсатини тубдан такомиллаштириш, ихтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий устувор йўналишларининг бажарилишини ахборот-таҳлилий таъминлашнинг замонавий, самарали ва шаффоф тизими яратилган.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда замонавий ахборот-комуникация техналогияларидан кенг фойдаланган ҳолда статистик ахборотларни йиғиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва эълон қилишнинг яхлит тизими шакиллантирилди. Ҳар йили 800 дан ортиқ статистика ишлари бажарилмоқда, 50 та статистика кузатувлари ўтказилаяпти, статистиканинг турли йўналишлари бўйича 15-17 та тематик тўпламлар чиқарилиб, 9 турдаги статистик ҳисоботларни фақат интернет тармоғи орқали тақдим этиш бўйича интерактив давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга Давлат статистика қўмитаси фаолиятининг таҳлили шуни кўрсатдики иқтисодиётнинг жадал ривожланиши дунё ва минтақадаги интиграцион жараёнларнинг чуқурлашиши Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар ва етакчи халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлигининг кенгайиши шароитларида, хукуматнинг, тадқиқот марказлари ва илмий жамоатчиликнинг, бизнес бирлашмалари, хорижий ва миллий инвесторларнинг сифатли статистик маълумотлари ва таҳлилий ахборотларга бўлган эҳтиёжлари сезиларли даражада ўсиб бормоқда.

Шундан келиб чиқиб семинарда статистика органларининг амалда ташкилий тузилмаси ахборотларни самарали йиғиш ва тарқатишнинг замонавий талабларига тўлиқ жавоб бераётгани, натижада мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурлари бажарилишининг бориши юзасидан ишончли статистик кузатувларини ўтказиш имкониятлари етарлича даражада ишга солинмаётгани алоҳида таъкидланди. Семинар якунида иштирокчиларнинг мавзу юзасидан фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Ҳамза ҲАЙТИМБЕТОВ, туман статистика бўлими бошлиғи
(Фото - http://www.norma.uz)

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш