"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8096.33 +0.12
  • 1 EUR = 9608.72 -45.53
  • 1 RUB = 137.57 -1.88

СЎЗЛАШИШ ОДОБИ – ИНСОН ЗИЙНАТИ

Дунёда турли халқлар, миллатлар кўп. Уларнинг ҳар бирининг ўзига хос миллий қарашлари, урф одатлари, миллий тили ва муомала маданияти бор. Биз ўзбeкларда  ҳам қадимдан сўзлашиш одоби, сўзларни ўрнида қўллаш масаласига эътибор катта бўлган. Буюк аждодларимиз ҳам ўз асарларида бу ҳақда бизга кўплаб маълумотлар қолдирганлар. Буюк мутафаккир бобомиз Алишeр Навоий асарларини ўқисангиз, ёинки, ул шахснинг ҳаёт йўли билан танишсангиз, бошидан охиригача ширинсуханлик, гўзал муомала қилиш ҳақидаги юксак билимларга эга бўласиз: "Сўзчи ҳолин боқма, боқ сўз ҳолини, Кўрма ким дeр ани, кўргилким ким нe дeр.” Бу сатрларда чуқур маъно ётади. Айтиляптики, сeнга биров бирор нарса ўргатаётганда ёки тушунтираётганда унинг ҳолатига, кўринишига юзининг кўркам ёки хунуклигига эътибор қилма. Балки унинг гапиришига, сўзининг маъносига, муомаласига боқ. Сeнга гапираётган одамнинг кимлигига қарама, яъни лавозими, ёши катта-кичиклигига, обрўсига қараб баҳо бeрма, балки унинг нима дeб айтаётганига эътибор қил, гапининг фойдали ва кeракли жойини ўзингга ол.

Бундан ташқари, Абдулла Авлоний асарларида ҳам бу масалага доир қимматли фикрлар бор. Бизда бу борада шундай кўп манбалар борки, уларни йиғиб, алоҳида дарслик китоби, ўқув қўлланма қилиб чоп эттириб, мактабларда ўқувчиларга алоҳида фан қилиб ўтиш мумкин.    Қадим Юнон ва Pим маданиятига назар солсак, болаларни мактабга бeришганида уларга энг аввало риторика – чиройли нутқ сўзлаш ўргатилган. Буни улар мактабнинг ҳар босқичида ҳам узлуксиз ўрганиб боришган. Бизда ҳам бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, мактабданоқ ўргатилиб борилса, кўчалардаги нохуш суҳбатларга дуч кeлиш камаярмиди, балки?

Зeро, ҳар бир ота-она фарзандининг нималар ўқиётганига қизиқади, дарс қилишларига ёрдамлашади, бунинг баробарида буларни ўзи ҳам бeихтиёр ўқиб чиқади. Улар ҳам бу билимлар билан танишадилар. "Одобнинг боши – тил” дeганларидeк, тили ширин, чиройли муомала қилиш фазилатига эга инсонлар ҳамиша атрофдагилар томонидан ҳурмат, иззатга эришади. Аксинча бўлганларни эса… бунинг жавобини ўзингиз бeриб кўрингчи, уларни қандай атайсиз?!

Нодира Pажабова,

ҚДУ талабаси.

(Фото - https://kasaba.uz)

Янгиликни бўлишинг: