"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

МАЪНАВИЯТЛИ ЁШЛАР ЁТ ҒОЯЛАРГА ЭРГАШМАЙДИ

12-сентябр 2017 йил, 09:23. Ўқилди: 2965 марта

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида энг аввало, давлат бошқаруви органларининг  қуйи бўғинлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг халқ билан мулоқот қилишини таъминлаш, шу мақсадда ижтимоий ҳамкорлик механизмини мустаҳкамлаш устувор вазифа қилиб белгиланган.

Шунингдек, маънавий-тарғибот ишларининг самарадорлигини ошириш, соҳада фаолият олиб бораётган муассаса ва ташкилотлар ишини хусусан, оила, маҳалла ва таълим муассасаларининг ёшлар тарбиясида ҳамкорлигини кучайтириш, ёшларнинг ёт ғояларга билиб-билмай эргашиб кетишининг  олдини олиш, уларни миллий урф-одат, анъаналар ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда масъулиятини ошириш лозимлиги таъкидланган. Чунки маънавий-маърифий соҳада ишларнинг яхши олиб борилмаганлиги айрим ёшларнинг онгида бўшлиқни вужудга келтираётгани уларнинг ҳаётда тўғри йўлни топа олмасликларида намоён бўлмоқда. Бу дунёда глобаллашув жараёни тобора тезлашиб, тинчлик ва барқарорликка турли хил кўринишдаги таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги шиддаткор замонда бунга барҳам бериб, ёшларни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, улар қалбида Ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ҳиссини ошириш вазифасини олдимизга кўндаланг қўймоқда.

Шу йилнинг 28 июлида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида” қабул қилган Қарори бу борадаги  саъй-ҳаракатларни янада жонлантиришга асос бўлади.

Биз кўплаб иқтидорли ва билимли ёшларни тарбиялаб камолга етказаётган 3-сонли Амударё академик лицейи ўқитувчилари ҳам мазкур Қарорни диққат билан ўқиб, ўзимиз учун кўпгина хулосалар олдик. Ҳали ёшлар қалбида ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш борасида амалга оширишимиз лозим бўлган вазифалар кўп эканлигини англаб етдик.

Чунки маънавияти юксак ёшлар ёт ғояларга эргашмайди, она Ватанига хиёнат қилмайди.

Маҳмуд САФАРБОЕВ,

3-сонли Амударё академик лицейи ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўлим бошлиғи.

(Фото - http://marifat.uz)

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш