"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

Экспорт ҳажми ошмоқда

11-сентябр 2017 йил, 08:52. Ўқилди: 868 марта

"Asia Silk” Вьетнам шўъба корхонасида пилладан хом ипак маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ички ва ташқи базорда талаб жуда юқори. Ўтган 2016 йилда 9700 кг. хом ипак, яъни 1258,0 млн. сўмлик маҳсулот Эрон, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари давлатларига экспорт қилинган эди.

Бугунги кунда корхонада  жами 61 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилмоқда. Уларнинг меҳнат шароитини яхшилаш мақсадида тушлик вақтида иссиқ овқат берилади ҳамда махсус транспорт қатнови йўлга қўйилган. 

Мақсад Ҳабибуллаев олган суратлар.

Суратда: Корхона ишчиси Лола Сабирова.

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш