"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8182.73 -6.33
  • 1 EUR = 10158.9 +100.30
  • 1 RUB = 145.1 +4.04

ОСОЙИШТАЛИК ПОСБОНЛАPИГА ҚУЛАЙЛИКЛАP

Халқимиз тинчлигини сақлаш, мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, уюшган жиноятчилик ва коррупция, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича олиб борилаётган қатъий сиёсатни амалга оширишда Ички ишлар тизими ходимларининг ҳиссаси катта.

 Шу сабабли сўнгги йилларда соҳа ходимларининг иш ва дам олиш шароитларини, улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини яхшилаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги 2906-сонли "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори чекка овулларда ўз хизмат вазифасини бажараётган профилактика инспекторларининг иш ва яшаш шароитларини яхшилаш, уларга кўнгилдагидек қулайликлар яратиб беришга қаратилгани билан ғоят аҳамиятлидир.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида Президент қарорига биноан туман ИИБ профилактика инспекторлари учун 28 та уй-жой қуриш мақсадида ер майдони ажратиш ҳақидаги туман ҳокимининг қарори қабул қилинди. 2017 йилнинг ўзида ана шу ажратилган ер майдонларида намунали лойиҳалар асосида 8 та уй-жой барпо этиладиган бўлди. 16 та уй-жой қурилиши учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, шартномалар тузилди. Мамлакатимизнинг барча туманларидаги каби туман ИИБга 5 та штат бирлиги қўшилгани ва айнан 5 нафар профилактика инспектори учун туманда бўш турган иморатлар аниқланиб, бу иморатлар мукаммал таъмирдан чиқарилиб, профилактика инспекторларига фойдаланиш учун топширилиши айни муддао бўлди. Айнан шундай бўш турган иморатлардан иккитаси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, "Тўлқин” ва "Чойкўл” овулларида хизмат қилаётган профилактика инспекторларига фойдаланиш учун топширилди.

Бундан ташқари, туманимиздаги 33 нафар профилактика инспекторларига имтиёзли кредит асосида "Матиз” русумли автомобилларни харид қилишлари учун 10 йил муддатга шартномалар тузилди.

Соҳа ходимлари учун яратиб берилаётган бу каби имкониятлар, албатта, ҳар биримизни янада фидойилик билан, ҳар лаҳзада она Ватан хизматига шай туришга ундайди.

Зеро, она Ватанга, фидойи ва меҳнаткаш халқимизга хизмат қилиш ҳам энг улуғ қадриятдир.

Азиз Қурбаниязов, туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи, майор.

Янгиликни бўлишинг: