"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

ЁШЛАP БИЛАН УЧPАШУВ

2017 йил 23 август куни туман ҳокимлиги биносида "Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда болалар спортини ривожлантириш, қиз болаларни спортга жалб қилиш ва иқтидорларини қўллаб-қувватлаш масалалари кўрилди. Унда Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича туман ҳокими  ўринбосари А.Юлдашев сўзга  чиқиб, хозирги кунда таълим муассасалари ва тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолиятида ёшлар, болалар ва ўсмирларни спортга жалб қилиш борасида йўл қўйилаётган камчиликларга тўхталди ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидор ва қобилиятини намойиш этишларига кўмаклашиш масалаларига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши фаоллари Президентимиз ташаббуси билан ташкил қилинган ташкилот ёшларнинг ҳақиқий таянчи ва суянчи бўлиб, ёшларни қўллаб-қувватлаш, муаммо ва таклифларини ўрганиш, ечимини топиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда етакчи куч сифатида майдонга чиқаётгани хусусида сўз юритдилар.

Шунингдек, 2017 йил 23 август куни туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди. Унда 12 та корхона ва ташкилот ўзларидаги бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ўтказилган ярмарка давомида 5 нафар ёшлар билан меҳнат шартномалари тузилиб, ишга қабул қилинди.

Маҳмуд Шерметов,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси.

Янгиликни бўлишинг: