"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

Сайёр қабулда муаммолар ечимини топди

05-сентябр 2017 йил, 18:01. Ўқилди: 4949 марта

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташабуслари билан мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ечим топишнинг замонавий ва самарали тизми йўлга қўйилгани одамларнинг давлатимизгага, эртанги кунимизга ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, жойлардаги Халқ қабулхоналари ҳамда виртуал қабулхона бу борада муҳим восита бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати вакиллари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилиб, Президентимизнинг халқ қабулхонаси ва виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилинмоқда. Муаммоларни ҳал қилиш, мурожаатларни қаноатлантириш мақсадида тегишли соҳа раҳбарлари ариза ва шикоят йўллаган фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари билан шахсан учрашмоқда.

5 сентябрь куни туманимизда ҳам шу каби сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига ва Амударё туманидаги Халқ қабулхонасига келиб тушган, Республика миқёсида ечимини кутаётган 30 дан ортиқ мурожаатлар турли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида кўриб чиқилди.

Жорий йил ҳисобига иккинчи марта ўтказилаётган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъуллари бошчилигида фуқароларимизни қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга ечим топилди, айрим масалалар қонун доирасида кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун тегишли давлат органларига юборилди.

Айтиш керакки, тумандаги Халқ қабулхонасига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни иложи борича туманнинг ўзида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда ҳар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари туман ҳокимидан тортиб, барча соҳаларнинг масъул раҳбарлари иштирокида Халқ қабулхонасида фуқаролар бевосита қабул қилинади.

Биргина жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида Халқ қабулхонасига келиб тушган 481 та мурожаатларнинг 199 таси, ёки 42 фоизи жойида, туманнинг ўзида ҳал қилингани фикримизнинг исботидир.

Дарҳақиқат, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири туради. Бугунгидай сайёр қабулларнинг ўтказилиши, одамларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топилиб, таклиф ва шикоятларининг инобатга олиниши уларнинг бугунидан рози бўлиб яшаши, эртанги кунга ишончи янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.



Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш