"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

Инсон ҳуқуқлари-энг олий қадрият

04-сентябр 2017 йил, 16:20. Ўқилди: 5819 марта

Амударё тумани "Ягона дарча” марказида "Инсон хуқуқлари–энг олий қадрият” мавзусида марказнинг ходимлари ва тадбиркорлар иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбир мустақиллик йилларида қўлга киритган ютуқ ва натижаларимиз, фуқароларимизнинг хуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлик субьектларига яратилаётган имкониятлар, уларнинг эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга доир қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликга тушунтириш мақсадида ташкиллаштирилди.

Унда туман "Ягона дарча” марказнинг ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари марказ ходимларига ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, батафсил жавоблар олдилар.

Ўтказилган тадбир инсон хуқуқлари-энг олий қадрият эканлигини англашда, тадбиркорлик субьектларининг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилишга қаратилган қонун-хужжатларининг мазмун-мохиятини кенг жамоатчиликга тушунтиришда муҳим роль ўйнайди.

 

Мансур Содиков

Туман "Ягона дарча” маркази директори.

(Фото - http://www.norma.uz)

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш