"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

ИСТИҚЛОЛ ҚЎШИҒИ

01-сентябр 2017 йил, 12:44. Ўқилди: 6123 марта

Бағрингда қушдайин енгилман,

Чаманинг ичра шўх булбулман.

Енгилмас қўрғонман! Енгилмам,

Мозийдан то бугун ўлмаган,

Она Юрт, мен сенга илдизман!

 

Илдизман, меҳрингдан сув ичган,

Ҳурлик, деб ҳур сўзга эргашган.

Истиқлол тонгига нур сочган,

Самолар бағрида сирлашган,

Она юрт, бошингда юлдузман!

 

Сомон йўл ўзимман сен учун,

Бағрини очгайдир кенг очун.

Сени деб яшайман тун-у кун,

Фидоман ўзбаки шаън учун,

Она юрт, пойингда денгизман!

 

Денгизман, дунёлар бир қадам,

Бир қадам орзу ҳам, армон ҳам.

Ўзбаки сўз айтсам эллар ҳам,

Сув ичар кўнгиллар-кўнгилдан,

Она юрт, шунчалар тенгсизман!

 

Тенгсизман, илмда, ирфонда,

Мозий ҳам далиллар ҳар онда.

Колумблар бўлмаган замонда,

Амриқо очдим мен Туронда –

Беруний бобомдан бир изман.

 

Самолар тоқида мавжим бор,

Қалбимда чўнг илми нужум бор.

Жаҳоний шаҳдим бор, авжим бор,

Улуғбек ирфони – ганжим бор –

Маърифат мулкида юлдузман!

 

Жаранглар сочганда овозим,

Дунёни лол этди парвозим.

Майдонни титратган энг азим

Ўғлонлар жисмида зўр жазм –

"Онажон!” – деб турган таъзимман!

 

Халқим, деб жон нисор адоман,

Ватаним, деган сор, садоман.

Ҳуррият қулф урган маъвоман,

Юрт – менга, мен – юртга фидоман,

Мен ЭРКдан яралган тузумман.

 

Тузумман – тинч, сокин салтанат –

Бахтга ёр ҳар элат ва миллат.

Мадҳ этдим: давлатманд бу давлат

Қуёши ҳеч ботмас мамлакат –

Жаҳонга нур сочган кундузман!

 

Не мардлар от сурган майдоним,

Навоий назм айтган айвоним.

Ҳоқони энг одил арконим –

Она Юрт! Эй, ота маконим –

Пойингда фидойи илдизман!


Робия ЙЎЛДОШЕВА.

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш