"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

Мустақиллик тонги – энг улуғ, энг азиз байрам муборак, азиз юртдошлар!

01-сентябр 2017 йил, 08:23. Ўқилди: 4101 марта

Аждодларимиз асрлар давомида орзу қилиб келган мустақиллик туфайли ўз юртига ўзи бек бўлиб, ўзлигини, шаънини қайта тиклаб, Ўзбекистон дея аталмиш шу табаррук заминда дунё халқлари ҳавас ва ҳайрат ила қарагулик озод, обод, фаровон ҳаёт барпо этган юртдошларимиз энг улуғ, энг азиз байрам – истиқлолимизнинг 26 йиллигини ёруғ юз, шоду хуррамликда қарши олмоқдалар.

26 йил... Бу қисқа муддат ичида мустақилликни мустаҳкамлаш, Ватанимизни ҳар тарафлама тараққий эттириш, ривожланган демократик давлатлар сафидан муносиб ўрин эгаллаш, халқимиз ва авлодларимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт шароитларини яратиш борасида асрларга татигулик ишлар қилинди.

Бугун 26 йиллик довондан туриб  мустақил тараққиёт йўлимизни, амалга оширилган улкан бунёдкорликларни, халқимизнинг фаровон турмуш тарзини бир сарҳисоб қилиб кўрган киши  эрк ва озодлик нақадар мўъжизакор қудратга эга эканлигини  сидқидилдан ҳис қилади.

Ҳа, мустақиллик – олий неъмат. Шу боисдан ҳам ҳар йили мамлакатимизда ана шу улуғ бахтга мушарраф бўлган кунимиз – 1 сентябрни энг улуғ, энг азиз байрамимиз сифатида муносиб нишонлаймиз.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимиз овул ва маҳаллаларида, меҳнат жамоаларида ҳам истиқлол байрами тантаналари аллақачон бошланиб кетди. "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган байрам тантаналари мустақилликнинг қадр-қимматини қалбларимизга янада теран жойламоқда, янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида халқимиз қанчалик оғир ва машаққатли йўлни босиб ўтганлигини янада чуқурроқ ҳис қилмоқдамиз, бу йўлда юрт тинчлиги, Ватан равнақи, шу муқаддас заминда озод ва обод ҳаёт барпо этишдек эзгу мақсад юртдошларимизни бирлаштирувчи куч бўлиб хизмат қилганини яққол англамоқдамиз.

Кўнгилларимизга оламча фахр, сурур, шодлик бахш этган мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги барча юртдошларимизга қутлуғ бўлсин!

 

"Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти.

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш