"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАP УЧУН ДАPОМАД МАНБАИ

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан мазкур йилнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея аталиб, жойларда халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши, уларда фуқароларимизнинг мурожаатлари қабул қилиниб, барча хоҳиш-истакларининг ҳисобга олиниши демократик ислоҳотларнинг чуқур илдиз отишига ҳамда халқ манфаатларининг тўла таъминланишига хизмат қилмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимизда сайёр қабулларнинг ҳам амалга оширилаётгани халқимиз учун имкониятлар эшикларини очиб бераяпти. Чунки бундай сайёр қабулларда иштирок этаётган раҳбарлар ва мутасаддилар фуқаролар  билан учрашиб, очиқдан-очиқ мулоқотларни амалга оширмоқдалар.

Яқинда туманимизда Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов иштирокида ўтказилган сайёр қабулда кўплаб фуқароларимиз иштирок этдилар.

Ушбу сайёр қабулда туманимиздаги А.Навоий номли ва "Босув” маҳаллаларида истиқомат қилаётган ногирон фуқаролар – Дармонжон Ибодуллаева ва Юлдуз Каримовалар ҳам иштирок этишиб, Президентимизнинг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергеновга ўз муаммолари ҳақида мурожаат қилишган эди.



Шундан сўнг бу ногирон қизларга ёрдам кўрсатилиб, улар тикув машиналари билан таъминландилар ва "Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг Пахтасаноат ҳудудий филиалига қарашли пахта тозалаш заводи билан шартнома тузишиб, касаначилик асосида иш бошладилар.

Айни кунда шартнома асосида ишлаётган бу қизлар буюртма асосида пахта теришга мўлжалланган этакларни тайёрлашни йўлга қўйдилар.

А.ЖУМАНИЁЗОВ, «Тараққиёт кўзгуси» газетаси махсус мухбири.

Янгиликни бўлишинг: