"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

БУҒДОЙЗОРЛАР ЎРНИДА ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР ЭКИЛАДИ

26-июнь 2017 йил, 12:28. Ўқилди: 2026 марта

Яқинда Холимбег овулидаги "Март овул” фермер хўжалигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги "2017 йил ҳосили учун ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида озиқ-овқат экинларини жойлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3017-сонли Қарори ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда барча фермер хўжаликлари раислари ва соҳа мутахассислари иштирок этдилар.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, туман ҳокими С.Йўлдашев ҳамда соҳа мутахассислари сўзга чиқишиб, туманимиз иқлим шароитида ғалладан бўшаган ерларга қандай такрорий экинларни экиш зарурлиги ҳақида гапирдилар.

Йиғилишда туманимизда 379 та фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган 1735 гектар ерининг 285 гектарига сабзавот маҳсулотлари, 300 гектарига картошка, 200 гектарига кунгабоқар, 100 гектарига соя, 200 гектарига мош, 650 гектарига шоли экинларини экишга келишиб олинди.

А.Жуманиёзов.

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш