"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

БИЛИМ – МЕНИНГ БАХТ ЙЎЛИМ

09-июнь 2017 йил, 16:36. Ўқилди: 7654 марта

Инсон ҳаётда олдига бир мақсад қўйиб яшайди. Шу мақсади унинг қалбида орзуларни уйғотади.

Ёшидан қатъий назар, ҳар бир инсон қалбида орзу-умид бўлади. Қалбдаги орзулар сўниб, мудрай бошлаши – бу фожеадир.

Бизнинг мамлакатимизда иқтидорли ўқувчиларни  излаб топишга, улардаги қобилиятни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар беҳисоб.

Жумладан, мен жорий ўқув йилида она тили  ва адабиёт фанидан "Билимлар беллашуви”нинг  мактаб, ҳудуд, туман босқичларида иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим. Бу жараён мени изланишга, ўз устимда ишлашга ундади. Билим сари интилиш менда завқ уйғотди. Мактаб ва ҳудуд босқичида фахрли биринчи, туман босқичида совринли иккинчи ўринни эгалладим. Аслида мени бу ютуқлар сари ундаган омиллар олдинги ўқув йиллларида мактабимизда таҳсил олаётган опа-акаларимнинг "Билимлар беллашуви”, "Фанлар олимпиадаси” тадбирларида мактаб, ҳудуд, туман, ҳаттоки Республика босқичларида иштирок этиб, фахрли ва совринли ўринларни эгаллаганликлари ва бунга менинг ҳавасимдир.

Менга улар орзуларим йўлида интилиб яшашни ўргатмоқда. Орзуларим бисёр ва қалбим илм сари ҳамиша уйғоқдир.

Мен орзуларим амалга ошиши учун ҳозирданоқ ҳаракат қилишим кераклигини англаб етдим. Эзгу мақсад ва орзуларим ижобат бўлиши учун ўқиб-ўрганишдан ҳеч қачон тўхтамайман. Чунки билим – менинг ёрқин келажагим асосидир.

Шаҳло ҚУРОЛОВА, 62-сонли мактаб ўқувчиси.

(Фото: ЎзА)

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш