"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

БИЗ ЁТ ҒОЯЛАРГА ЭРГАШМАЙЛИК

06-июнь 2017 йил, 17:05. Ўқилди: 7642 марта

Барчамизга сир эмаски, ХХI аср ахборот тeхнологиялари асри бўлиб, бу даврда турли хил ахборот ташувчи технологиялар тобора ривожланиб бормоқда. Шу қатори интeрнeт тармоғи ҳам ғараз ниятлилар учун ов майдонига айланиб қолган. Улар учун ҳар бир интeрнeт тармоғидан фойдаланувчи хўракдир. Баъзи бир лоқайд инсонлар эса уларнинг қопқонига осонлик билан, ўзи билмаган ҳолда илиниб қолаётгани сир эмас.

Бироқ биз бундан ўзимизга керакли хулосаларни олиб, илм-фан асосларини пухта эгаллаб, маънавиятимизни бойитиб борсак, ҳеч қандай ёт ғоя бизга хавф сололмайди.

Не бахтки, бошқа мамлакатлар ёшларидан фарқли, бизнинг юртимизда ўқиш, ўрганиш, комил инсон бўлиб вояга етишимиз учун барча шароитлар муҳайё.

Умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳар биримиз учун давлатимиз томонидан бепул равишда кафолатланган. Шунингдек, ёш ўсмирларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш учун мактабдан ташқари  муассасалар фаолият кўрсатмоқда. Асосий Қонунимизнинг 41-моддасида «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади» дейилган. Шунингдек, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ёшлар тўғрисидаги ғамхўрлик, дея аташ мумкин.

Бизнинг юртимизда ёшларнинг комил инсонлар бўлиб вояга етишларига эришишга нафақат ота-оналар, балки давлатимиз ҳам беқиёс ғамхўрлик кўрсатаётганини шуларнинг ўзи ҳам исботлаб турибди.

Бундан ташқари, ёшларни ёт ғоялардан ишончли ҳимоя қилиш бораси-да ҳам кўпгина ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганки, биз ёшлар буларни ўқиб, уқиб, олган тушунчаларимизни тенгдошларимизга ҳам тарғиб қилсак, тўғри йўлдан адашаётганларнинг камайишига ҳисса қўшган бўлар эдик.

Азиз тeнгдошларим, сизга ҳам мана шундай билимларни чуқур эгаллашингизни ва керакли хулосалар олиб, ҳар қадамда огоҳликни йўқотмаслигингизни истар эдим. Ёмон йўлларга кириб кeтишдан сақланинг. Бизга ёт бўлган турли хил оқимлар ва ғояларга қарши курашайлик. Ҳуқуқий саводхон, маънавиятли бўлсак, бизни ҳеч қандай душман енга олмайди. 

Озода ТЎЛИБОEВА,71-сонли  мактаб ўқувчиси.

(Фото - http://uza.uz)

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш