"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

ҲИСОБОТ КОНЦЕPТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Яқинда 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳисобот концерти ўтказилиб, унда барча ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, "Миллий тикланиш”  демократик партияси ва Халқ демократик партияси туман Кенгашлари вакиллари иштирок этдилар.

Ҳисобот концертида туман ҳокими Султонбой Йўлдошев сўзга чиқиб, мактаб ўқувчиларини ўтаётган ўқув йилида қўлга киритган муваффақиятлари билан табриклади ва уларга туман ҳокимлиги совғаларини топширди.

Тадбирда мактаб ўқувчилари барча йўналишлар бўйича ўз концерт дастурлари билан иштирок этишди.

Ҳисобот концерти якунида 2017 йил 25 март куни Қорақалпоғистон Pеспубликасида бўлиб ўтган М.Қори Ёқубов номидаги кўрик-танловнинг 2-босқичида ғолиб бўлган ўқувчилар, Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг 80 йиллигига бағишлаб ўтказилган Pеспублика қўшиқлар танловида иштирок этиб, сертификат билан тақдирланган ўқувчилар, шунингдек, 2016 йилда бўлиб ўтган "Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловида ғолиб бўлган доирачилар ансамбли иштирокчилари мактаб маъмурияти томонидан совғалар билан тақдирланди.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: