"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

Партия ва ёшлар

07-июнь 2017 йил, 17:13. Ўқилди: 7687 марта
O’zLiDeP туман Кенгаши томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, кам таъминланган, ижтмиой ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари учун турли кўнгилочар тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, 1 июнь - Халкаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Манғит шаҳри марказидаги истироҳат боғида ўтказилган ана шундай тадбирлардан бири кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига мириқиб дам олдилар. Тадбирда партия фаоллари томонидан болаларга совғалар берилди. Кам таъминланган оилаларнинг 12 нафар фарзанди истироҳат боғидаги ҳар хил аттракцион ўйинларда бепул иштирок қилишиб, маданий ҳордиқ чиқардилар.


***
Шунингдек, партиянинг туман Кенгаши томонидан шу йил 7 июнь куни Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ёшларни, айниқса уюшмаган ёшларни турли тугарак ва машғулотларга жалб қилиш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни O’zLiDeP туман Кенгаши раҳбари М.Казаков очди ва олиб борди. Тадбирда O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Кутлибой Бекназаров, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими етакчи консультанти Зулхандияр Кидирниязов, спортнинг муай-тай йўналиши бўйича икки карра жаҳон чемпиони Жаҳонгир Юлдашев, каратэ-до буйича жахон чемпиони, Зулфия мукофоти совриндори Азиза Байжигитова, каратэ бўйича Республика чемпионлари Жавлон Эшимов, Жўрабек Эшимов, АзаматАминбоевлар "Олмазор”, "Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги уюшмаган ёшлар ҳамда коллеж ўқувчилари қатнашдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистоннинг дунё миқёсида спорт орқали қўлга киритган ютуқлари тўғрисида кенгдан тўхталиб ўтдилар. Чемпионлар чемпионлик шохсупасига кўтарилган онлари кўнгилларидан кечган Ватанга муҳаббат туйғулари, қайси давлатларга борганликлари тўғрисида тўлиб-тошиб гапириб бердилар. Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш