"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани

18-февраль 2017 йил, 08:55. Ўқилди: 1977 марта

Қорақалпоғистон Республикасидаги мавжуд 14 та туманнинг бириси – Нукус тумани асосан Қорақалпоғистоннинг марказида, қуйи Амударёнинг шарқида Нукус шаҳрининг ғарб томонида жойлашган бўлиб,  унинг жунаби-шарқий қисми Амударё туманининг Назархон овули билан, ғарбда Хўжайли, шимоли-ғарбда Қонликўл, шарқда Қораўзак, шимоли-шарқда Кегайли, шимолда Бўзатов туманлари билан чегарадош. Майдони 1,0 минг км. ни, аҳолиси 50000 кишини ташкил этади. Туман аҳолисининг 60,08 фоизини қорақалпоқлар, 30 фоизини қозоқлар, 8,7 фоизини ўзбеклар, 0,5 фоизини рус, туркман, корейс, татар ва бошқа миллат вакиллари ташкил этади. 1 км2 га 43,5 киши тўғри келади. Туман ҳудудида 8 та овул, 2 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият кўрсатади. Туман маркази – Оқманғит шаҳарчаси ҳисобланади.

Рельефи асосан паст-баланд текисликлардан, қум дўнгларидан иборат. Туманнинг Амударё бўйидаги ҳудудларида сур-қўнғир ва ўтлоқичўл тупроқлар кўп учрайди. Бу ерларда деҳқончилик ва ўрмон хўжаликларини ривожлантириш учун қулай шароитлар мавжуд.

Туман ҳудудида суғориш каналлари, зовурлар, турли хил катталикдаги кўтармалар бор. Бу ерларда тош, шағал, қум ва чил каби қурилиш материалларининг кўплиги туманда уй-жой ва бошқа иншоотлар қурилишларини амалга оширишда қўл келмоқда. Тумандаги Назархон кўли, Саппокўл ва булардан бошқа бир неча кичик кўллар хўжалик аҳамиятига эга бўлган кўллардир.

Туман ҳудудида Назархон, Чўртанбой ва Саманбой ўрмон хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Туманда табиий комплексни қайта тиклаш ва унинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қатор ишлар амалга оширилаяпти.

Туман ҳудудида саксовул, тўранғил, терак, юлғун, жийда, ажриқ, кўкабароқ, қамиш, қўға, оқ шувоқ ва шўра каби дарахт ва ўсимликлар кўп ўсади. Қамишзор ва тўқайларда қобон, чиябўри, шақал, қуён, ондатра, бўрсиқ, қушлардан қирғовул, ўрдак, чағалай, каптар, қўтон, бир қозон, қорабузов, мўйловли читтак, деҳқончумчук, оқ қанотли қизилиштон, попушак, зарғалдоқ тентакқуш ва бошқалар кўплаб учрайди. Судралувчилардан тошбақа, калтакесак, каламуш, сичқон ва бошқа жониворларни ҳам кўплаб учратиш мумкин. Амударё ва кўлларда сазан, бакпа, лаққа, чўртан, оқ амур ва бошқа турдаги балиқлар ҳам сероб.

Туман ҳудуди иқлими кескин континентал. Қишда температура кескин пасайиб кетади. Йиллик ўртача температура 110 ни, январда ўртача температура 6,90ни, паст теппература 320 ни, энг юқори тепература  460 ни ташкил этади.

Вегетация даври 226 кун. Йиллик ёғин миқдори 92 мм.ни ташкил этади. Туманнинг асосий сув тармоғи – Амударё, Бўзатов ва Қизкетган каналлари ҳисобланади.

Туманда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари ривожланган бўлиб, унинг асосий йўналиши мевачилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, шоликорлик, ғаллачилик ва пахтачиликдан иборат. Туманда бир қанча саноат корхоналари, кичик, хусусий корхоналар, акциядорлик жамиятлари мавжуд.

Туманда асфальтланган автомобиль йўллари 100 километрни ташкил этади. Нукус-Халқабод-Чимбой-Тахтакўпир, Нукус-Оқманғит-Қозонкетган-Еркиндарё, Нукус-Хўжайли-Қўнғирот-Мўйноқ йўналишларида мунтазам транспорт қатнови йўлга қўйилган. Туманда 30 та умумий таълим мактаблари, 3 та касб-ҳунар коллежлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек туманда 2 та шифохона ва бир қанча тиббиёт муассасалари мавжуд бўлиб, уларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Нукус туманида фаолият кўрсатаётган "Орол”, "Алпомиш” ва "Умид” дам олиш масканларида аҳолининг яхши дам олишини ташкил этишга алоҳида эътибор берилаяпти.

(Фото - uza.uz)

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш