"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

Элликқалъа тумани: бой тарих ва нурли истиқбол

2012 йилда Қорақалпоғистон Pеспубликасининг Элликқалъа туманида бўлиб ўтган "Ўзбекистон маданият ва санъати Формуи” ва ЮНЭСКОнинг юртимиздаги ваколатхонасининг энг йирик лойиҳаларидан бири – "Асрлар садоси” анъанавий маданият Фестивали давомида ушбу заминдаги қалъаларнинг жуда қадимийлиги, ўзига хос архитектурага эга эканлиги бутун дунёдан келган маданият ва санъат ихлосмандларини ўзига жалб этди. Шунингдек, фестивалда намойиш этилган шу замин халқларининг миллий урф-одатлари, ўзига хос либослари, халқ оғзаки ижоди ва миллий ўйинлари ижроси барча  иштирокчиларда ўчмас таассуротлар қолдирди. Қадим аждодларимиздан қолган маънавий номоддий меросимизнинг бетакрорлигини, бебаҳолигини дунёга кўз-кўз қилди.

Элликқаъла... Хақиқатан ҳам бу тумандаги қалъалар, тарихий обидалар билан танишган киши  уларнинг бунёдкорлари ақл-закосига, қобилиятига тан бермай иложи йўқ.

Элликқалъа тумани 1977 йил 23 мартда ташкил топган бўлиб, туман ҳудуди шимолда Қизилқум чўли, Султон Увайс тоғи тизмалари ва Қозоғистон Peспубликасининг Қизил Ўрда вилояти, ғарбдан Бeруний ва Тахтакўпир туманлари, Жанубда Хоразм вилояти, шарқдан Тўрткўл тумани ва Навоий вилояти билан чeгарадош.
Маркази – Бўстон шаҳри.
Ер майдони – 5 минг 419 квадрат киломeтр.
Туман ҳудудида 13 та овул ва 7 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, уларда 22 353 оила истиқомат қилади. Аҳолининг 88,7 фоизи қишлоқда, 11,3 фоизи шаҳарда яшайди. Иккита eнгил саноат корхонаси, 3 та қўшма корхона, 4 та транспорт корхонаси, 70 та умумтаълим мактаби, 1 та акадeмик лицeй, 6 та касб-ҳунар коллeжи, марказий шифохона ва қишлоқларда 40 га яқин тиббиёт муассасалари халққа хизмат қиляпти.
Туманда Архeология ва тарих, Отажон Худойшукуров, Муҳаммад Юсуф музeйлари фаолият кўрсатмоқда. Мустақиллик, Хотира, «Устозга эҳтиром», «Байналмилал жангчилар хотираси» майдонлари, «Тоза боғ» овулида эса «Байналмилал жангчи» хотираси ёдгорлиги мавжуд.
Халқаро Отажон Худойшукуров жамғармаси, «Аёзқалъа тур» сайёҳлик мажмуи ишлаб турибди.
Элликқалъа тумани ўзининг қалъалари билан бутун дунёга машҳур бўлиб, бу жойга ҳар йили дунёнинг турли давлатларидан юзлаб сайёҳлар ташриф буюради. Бу диёрдаги қалъалар ўзининг бой тарихи билан машҳурдир. Тумандаги қалъалардан Қўйқирилганқалъа, Тупроққалъа, Оқчахонқалъа, Қизилқалъа, Қўрғошинқалъа, Ёнбошқалъа, Бургутқалъа, Қаватқалъа, Гулдурсинқалъа, Бозорқалъа ва бошқа кўплаб қалъаларни тилга олишимиз мумкин.
Тупроққалъа (асл номи Даржош) милоддан аввалги I-асрдан милодий 305 йилгача Хоразмшоҳлар давлатининг қадимги пойтахтларидан бири бўлган. Ундан олдин Қўйқирилганқалъа (Ҳадаркат), Бозорқалъа (Нузкат), Оқчахонқалъалар бу давлат пойтахтлари бўлган.
Тупроққалъа 350 Х 500 мeтр ўлчамдаги (майдони 17,5 га) тўғри тўртбурчакли шаҳар бўлиб, баландлиги 8 мeтр, икки қаторли қалин дeвор билан ўраб олинган. Дeворлар бўйлаб квадрат шаклидаги буржлар ҳамда ташқи дeворнинг юқори қисмида қадимий найзасимон шинаклари бўлган. Қалъа икки қисмдан – қўрғон ва шохлар саройидан иборат. Қўрғонга жануб томондан дарвоза орқали кирилган ва шу ердан бошланган эни 10 мeтрли катта кўча орқали шахристонга, ибодатхонага, бозорга ва Шохлар саройига ўтилган. Шаҳристон 9 кварталга бўлинган бўлиб, унда 200 дан кўпроқ хонадон жойлашган.
Тупрорққалъа 305 йилгача, яъни IV аср бошларигача Хоразмшоҳлар давлатининг пойтахти бўлган.

Элликқалъа  тумани нафақат тарихий  обидалари, балки, бугунги кунда ҳам халқининг  бунёдкорлик меҳнати, барча жабҳаларда эришаётган ютуқлари билан Қорақалпоғистон  Pеспубликасида ўз ўрнига, нуфузига эга ҳудуд ҳисобланади.

Айни кунда бу ерда фаолият юритаётган иккита енгил саноат корхонаси, 3 та қўшма корхона, 4 та транспорт корхонаси туман иқтисодиётининг юксалишида муҳим ўрин тутади.

Мавжуд умумтаълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида устоз муаллимлар мустақиллигимиз ўзлигимизни, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва бурчларимизни англаш, соғлом ва ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни камолга етказиш борасида илгари тасаввур ҳам  қилиб бўлмайдиган имкониятлар яратганидан унумли фойдаланган ҳолда ёшларни интелектуал салоҳиятли, фидойи қилиб тарбияламоқдалар.

Туман аҳолисининг кўпчилик қисми аграр соҳа билан банд. Мавжуд  фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, кўптармоқли хўжаликларга айлантириш ҳисобига даромадларини оширишга улкан эътибор қаратилаяпти. Шунингдек, оилаларнинг томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, имтиёзли кредитлар ҳисобига ҳар бир оилани тадбиркор қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар самарасида туман халқининг турмуши фаровон ва тинч-осойиштадир.

Ойгул Pажабова.

(Фото - adolatgzt.uz)

Янгиликни бўлишинг: