"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

“Созлар навоси”

24-май 2017 йил, 10:16. Ўқилди: 1193 марта

Яқинда Нукус шаҳрида ёшларнинг ижрочилик маҳоратини ошириш, халқ чолғуларига, чолғу ижрочилигига омма эътиборини қаратиш мақсадида "Созлар навоси” республика танлови бўлиб ўтди.

Мазкур танловда туманимизнинг иқтидорли ёшлари иштирок этишиб, фахрли ўринларни эгаллаб қайтдилар.

Хусусан, най йўналиши бўйича Алибек Худойберганов биринчи, афғон рубоби йўналишида Нодирбек Сапарбоев биринчи, Аббос Йўлдошев учинчи, дутор йўналишида Хайрулла Оллаёров учинчи ўринни эгаллади, қашқар рубоби йўналиши бўйича Содиқ Ҳайитбоев совриндор бўлди.

Бу қувонарли натижалар уларни чолғу асбобларини чалишни янада қунт билан машқ қила бориб, маҳоратини оширишга ундамоқда.

Н.ҲАЙТМУРАТОВА, туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази мутахассиси.

Суратда: (чапдан) Хайрулла Оллаёров ва Алибек Худойберганов.

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш