"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

ҚУТЛУҒ КУНДА ЭЗГУ НИЯТЛАP БИЛАН

Юртимизда Наврўзи олам кенг нишонланаётган шу кунларда туманимиз деҳқонлари яхши ниятлар билан, мўл ҳосил умидида тупроққа уруғ қадашди. Шу муносабат билан туманнинг "Холимбег” овулидаги "Ғофур тракторчи” фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаиси Муса Ерниязов, Pеспублика қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вакиллари, туманимиз ҳокими, туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинарда экиш мавсумини тўғри ташкил этиш, техникадан унумли фойдаланиш, мавсумни тез ва сифатли якунлаш борасида фикр алмашилди. Бу йил тумандаги 507 фермер хўжалигининг 15 минг 850 гектар майдонига чигит экиш режалаштирилган.

Экиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилди. Мавжуд техникалар 60 отрядга бириктирилиб, уларни унумли ишлатиш учун барча шароит яратилди, техникаларга хизмат кўрсатиш учун кўчма устахоналар дала бошига чиқарилди.

Чигит экиш мавсумининг бошланишига бағишланган кўргазмали семинарда фермерлар дала атрофига полиз экинларини экиш, парранда, балиқ ва қуён парваришлаш бўйича ҳам тажриба алмашди. Семинарда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов сўзга чиқди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: