"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

Депутатлар аҳоли мурожаатларини тингламоқда

Жорий йилнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилиш, улар билан дилдан суҳбат қуриш, муаммоларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Ханиязов Амударё туманининг аҳолиси билан учрашди.

Учрашувлардан кўзланган асосий мақсад эса туман миқиёсидаги барча соҳаларда қилинган ишларга танқидий ёндошиш, ўтган йилнинг "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурига мувофиқ туманда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва жорий йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан галда турган долзарб вазифалар бўйича фикрлар мушоҳада қилинди.
Айни пайтда асосий қонунимизда умумэътироф этилган демократик принциплар билан бирга, халқимизнинг бебаҳо қадриятлари ва бой давлатчилик тажрибасини ифодалаш билан бирга Биринчи Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Конституциямизда "инсон ва унинг қадр-қиммати” деган улуғ тушунча марказий ўринга чиқди деди – Ўзбекистон Pеспубликаси Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати O’zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Ханиязов.
Депутатлар аҳоли мурожаатларини тингламоқда

Асосий қонунимизга мувофиқ, инсон ва унинг ҳаёти, шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари муқаддас саналиб, давлат томонидан ҳимоя қилиниши белгиланган. Айнан Давлат дастурининг "Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш” деб номланган биринчи йўналишини амалга оширишда давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини кучайтириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг сифатини тубдан яхшилаш, давлатнинг ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш назарда тутилган. Бу эса партиянинг давлат ва жамият қурилишини демократлаштириш ва либераллаштириш соҳаси билан ҳамоҳангдир. Бу борада биз депутатларга ҳам катта масъулият юклайди. Бугунги учрашувларда ҳам асосан тумандаги "Хитой” ОФЙ, "Буз-ёп” ОФЙ ва "Тор-ёп” овул фуқаролар йиғини ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш, ўрганиш мақсадида ҳар бир хонадонда истиқомат қиладиган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Шу боис тумандаги овул фуқаролари йиғини аҳолиси ўз муаммолари билан ўртоқлашди. Бугунги кунда тумандаги "Хитой” овул фуқаролар йиғинида жами аҳоли сони 3356 нафарни ташкил этадиган бўлса, ундаги хўжаликлар сони 598 тани ва 659 та оила бўлса истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу овул фуқаролар йиғинидаги 20 та оилаларга кириб ушбу ҳудудта бугунги кунда олиб борилаётган ишлар тўғрисида аҳолини ташвишга солаётган муаммолар, камчиликлар ва таклифлар билан яқиндан танишиб чиқди. Ушбу ҳудудта яшовчи фуқаро Т.Бозорбаев билан учрашганимизда ҳудуд марказидан суюлтирилган газ балонларни тўлдирилган газ балонларга алмаштириш учун "Марказий шахобчасидан” филиалининг шахобчасини очиш таклифини билдиришди. Қолаверса, ҳудудга пайавзал тузатиш устохонаси кераклигини айтиб ўтди. Бундан ташқари туманда истиқомат қиладиган фуқаро Т.Ўразимбетов ҳам 1967 йилда қурилган трансформатор эскирганлиги, Хоразм фидрдан намунани ажратиш кераклиги тўғрисидаги муаммосини айтди. Қолаверса туман аҳолиси ҳудудга кўмир шахобчасини очиш масаласида ёрдам беришини, аптека, ҳаммом, гўзаллик салони, сартарошхона ҳамда тунги ёритқичлар ўрнатиш кераклиги бўйича ўз таклифларини билдириб ўтишди.

Тумандаги "Буз-ёп” овул фуқаролар йиғинида ҳам 14 та оиланинг ҳар бир хонадонига кириб, уларни қийнаётган муаммолари билан ўртоқлашди. Ушбу ҳудуд фуқароси К.Юсупова чорвачилик бўйича кредит олишга ёрдам сўраб, ушбу масаланинг ечимини 3 кун ичида ҳал қилиш бўйича чора кўрилишини таъкидлаб ўтди. Фуқаро Ш.Шамуратов эса ҳудудга 8 км йўлнинг таъмир-талаб эканлигини айтиб, ушбу масалада ёрдам сўради.
Шунинг учун ҳам юқоридаги учрашувлар жараёнида кўпроқ аҳолининг коммунал, транспорт ва савдо хизмати, йўлларнинг ҳолати, энергия таъминоти ва ижтимоий соҳалар бўйича ўз муаммолари билан мурожаат қилишди. Бу бўйича Олий Мажлис депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Ханиязов ўз таклифларини билдириб, ечимини кўтаётган мурожаатларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Асем Сиримбетова
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Pеспубликаси
Кенгаши Матбуот хизмати
Янгиликни бўлишинг: