"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

Бўш иш ўринлари ўз эгаларини топди

Яқинда Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Суд ижро департаменти, Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон Pеспубликасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ махсус бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада Қорақалпоғистон Pеспубликаси Прокуратураси, Суд ижро департаментининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳудудий бошқармаси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Меҳнат вазирлиги масъул ходимлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокуратураси ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва корхона, ташкилот, муассаса, хўжаликлар раҳбарлари қатнашдилар.

Ярмаркада тумандаги 42 та корхона-ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган 108 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Ярмарка натижаларига кўра, 17 нафар фуқаро, шундан 5 нафар ёшларга, 7 нафар аёл-қизларга турли ишларга жойлашиш учун йўлланмалар, 44 нафар фуқарога, шундан 17 нафар ёшларга, 31 нафар аёл-қизларга ўзларини қизиқтирган меҳнатга тааллуқли саволларга жавоблар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

А.ХЎЖАМУPАТОВ,

туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори.

(Фото - http://malakanavoi.uz)

Янгиликни бўлишинг: