"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

ШЎP ЮВИШГА БАҒИШЛАНГАН КЎPГАЗМАЛИ СЕМИНАP

6 ноябрь куни "Чойкўл” овулидаги "Нуруллаев Бунёдбек” фермер хўжалигида куз-қиш ойларида экин майдонларининг шўрини ювишга бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда тумандаги барча муқобил машина трактор парклари, сув истеъмолчилари уюшмалари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари ва "Манғит-Назархон” ирригация тизими бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.

Кўргазмали семинарда Қорақалпоғистон Pеспубликаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Дарябай Қайпов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Анвар Йўлдошев ва "Манғит-Назархон” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Худоёр Қаландаровлар сўзга чиқишиб, куз-қиш ойларида экин майдонлари шўрини ювишнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Семинарда ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш пайтида нималарга эътибор берилиши лозимлиги юзасидан қатор тавсиялар берилди.

 

Суратда: ерларнинг шўрини ювиш мақсадида далани суғориш жараёни акс эттирилган.

Янгиликни бўлишинг: