"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

Иқтидорли қизлар танлови

21-октябрь 2016 йил, 11:26. Ўқилди: 1443 марта

  Бир неча йиллардан бери мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари билан алоҳида истеъдодини намоён қилиб таълим олаётган, истиқлол ғояларини амалга ошириш йўлида астойдил меҳнат қилаётган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти берилиб келмоқда.


Зулфия номидаги Давлат мукофотига ўтган йиллар давомида мамлакатимиз бўйлаб турли йўналишлар бўйича кўплаб истеъдодли ва иқтидорли қизлар сазовор бўлган. Ҳар йили Зулфия қизлари танловига тенгдошларига ўз хулқи, одоби, аъло ўқиши, фаоллиги, қобилияти билан ибрат бўлган ўнлаб, юзлаб қизлар тавсия этилади.

Бу йилги Зулфия қизлари танловининг туман босқичида иштирок қилган истеъдодли қизлар ҳам шулар жумласидандир. Танловнинг туман босқичи ўтказилаётган маданият ва спорт ишлари бўлимида номзод қизлар ижодий ишлари, кашфиётлари, ишланмалари, ўз қўллари билан тиккан, тайёрлаган ҳунармандчилик буюмларини намойиш этдилар.

Кўрик-танловнинг очилиш қисмида сўз олганлар танлов шартлари, тартиби ҳақида тўхталиб, иштирокчи қизларга омад тилади. Шундан сўнг номзод қизлар адабиёт, таълим, фан, санъат ва маданият йўналишлари бўйича гуруҳларга бўлиндилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан қизларнинг билими ва истеъдодига муносиб баҳо берилди.

Танловда туманимиздаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ва Амударё академий лицейда таълим олаётган 120 нафардан зиёд иқтидорли қизлар қатнашдилар. Улар орасидан энг муносиблари 5 та йўналиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш