"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

Ёш фермернинг ютуғи

15-октябрь 2016 йил, 14:04. Ўқилди: 1566 марта

Қипчоқ овули азалдан уста пахтакорлар элати. Бу маконда ўз сўзида собит, қатъиятли ва фидойи инсонлар меҳнат қилишади. Шулардан бири "Жуманиёзов Арзимбат” фермер хўжалиги раҳбари, истиқлол тенгдоши бўлган  ёш фермер Ўткирбек Арзимбетовдир.

Ўткирбек 1991 йилда туғилган. Ерга меҳри, деҳқончиликка ихлоси туфайли ёш бўлишига қарамай, ўз бизнес ғоясини мувафаққиятли ҳимоя қилиб, "Жуманиёзов Арзимбат” фермер хўжалигини ташкил этди. Тажрибали  деҳқонлар билан бамаслаҳат иш юритишни ўрганди. Ишлари юришиб, у бошқарган фермер хўжалиги илғорлар сафидан жой олди. 21 сентябрдаёқ зиммаларидаги шартномавий-режасини ошириб адо этган фермер хўжалиги пахтакорлари она Ватан хазинасига 25 тонна аъло навли пахта топширдилар.

Айни кунда зиммаларига олган 12 тонналик қўшимча мажбуриятни бажариш учун қизғин  меҳнат қилаётган хўжаликнинг  илғор теримчилари Тамара Исмоилова, Шаҳаргул Сапарниёзова, Гулбарчин Қозоқбоева, Гулхан Шеримбетова, Шоҳсанам Сапаровалар кунига 80-100 килограммдан пахта териб, бошқаларга ибрат бўлишмоқда.

Теримчиларга яратилган шарт-шароитлардан эса барча мамнун. Уларнинг терган пахталари учун иш ҳақлари вақтида берилаётгани, илғор теримчилар моддий ва маънавий рағбатлантирилаётгани иш унумининг юқори бўлишини таъминламоқда.

 

Комила ДАВЛАТБОЕВА, Қипчоқ овули.

(Фото - http://turkistonpress.uz)

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш