"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

БАPАКАЛИ “ОҚ ОЛТИН” ХИPМОНЛАPИ

Пахтазорлар бугунги кунда бунёдкорлик ва жасорат майдонига айланиб, "оқ олтин” хирмонлари тобора юксалиб,  элимиз бойлигига бойлик қўшилмоқда. Бундай қизғин бунёдкорлик жараёнларида тошёплик пахтакорлар ҳам фаол қатнашмоқдалар. Улар бу йил 320 гектар пахта майдонларидан мўл ҳосил  етиштириб, ҳосил йиғим-терим ишларини зўр уюшқоқлик билан ташкил этдилар. Натижада қисқа  муддатларда йиллик шартномавий режалари ва юксак мажбуриятларини ошириб бажардилар ва давлат хазинасига 800 тоннадан зиёд юқори навли пахта ҳосилини етказиб бердилар. Бу юксак хирмонга "Полвониёзбек”, "Pоза Жумамуродовна”, "Шерипбоев Солий”, "Жумамурод нонвой”, "Оллаберганов Бекман”, "Озодов Мусобек”, "Сирожбек-Одилбек” ва "Оғабек-Асадбек-Аббосбек” фермер хўжаликлари ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб, ҳосилдорликни гектаридан 35 центнерга етказдилар.

Пахта йиғим-терим ишлари ҳамон қизигандан қизимоқда. Негаки, пахтазорларда ҳосил ҳали анча бор. Тошёплик пахтакорлар даладаги ҳосилнинг сўнгги мисқолигача териб олиб, ялпи "оқ олтин” хирмонларини 1000 тоннага етказишмоқчи.

Биз уларга ҳорманг энди, азиз пахтакорлар, бунёдкор қўлларингиз ҳеч толмасин, деймиз!

Қобул ШОМУPОДОВ.

Янгиликни бўлишинг: