"Жайхун садоси" радиосини тинглаб, мутолаа қилинг!

Янгиликборми?

ХИРМОНИМИЗ ЮКСАК БЎЛДИ

03-октябрь 2016 йил, 11:30. Ўқилди: 1271 марта

"Тўлқин” овули ҳудудидаги бизнинг "Аҳмедов Ражаббой” фермер хўжалигимизда кўкламда 27 гектар ерга пахта уруғи экилган эди. Ишчиларимизнинг эзгу ниятлар билан қилган фидойи меҳнатлари натижасида ғўзаларимиз ҳосилдор бўлиб етилди.

Август ойи иккинчи ярмида қийғос бўлиб очилган пахталарни теришни бошладик. Ҳудудимиздаги иш билан банд бўлмаган, вақтинча ишсиз аҳоли хўжалигимиз аъзоларига ёрдамга келишди. Натижада сентябрнинг илк кунларидаёқ пахта топшириш йиллик шартномавий режамизни ошириб адо этдик.

Ҳосил йиғим-теримида айниқса Санам Нуримова, Севара Абдуллаева, Сабоҳат Абдуллаева, Наргиза Дурдиеваларнинг ғайрат-шижоати мақтовга лойиқ бўлди. Улар айни кунда ҳам 130-135 килограммдан пахта теришга эришмоқдалар.

Айни кунгача режадаги 58 тонна  ўрнига 75 тоннадан зиёд юқори навли пахтани давлатимиз хирмонига топширдик.

Хўжалигимизда пахтадан бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан ҳам мўл ҳосил етиштириб, режаларимизни адо этдик. 5 гектар майдонга кузги буғдой экиб, текис ниҳол ундириб олишга эришдик.

Деҳқончиликдаги ҳеч бир ютуққа осонликча эришилмайди. Айниқса пахта меҳрталаб, парваришталаб ўсимлик. Ундан кўзланганидан ҳам юқори ҳосил етиштириб, йиғиб-териб давлатга топшириб, йиллик режани ортиғи билан адо этган туманимиз пахтакорларига, йиғим-терим мавсумида уларнинг ташвишига елка тутиб, кўмакдош бўлган барча ҳашарчиларга эришилган ғалаба муборак бўлсин, дейман.

Шерзод АҲМЕДОВ,

"Аҳмедов Ражаббой” фермер хўжалиги раиси.

Фикрингиз
Бош саҳифа Орқага
Тепага чиқиш