"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

PАҒБАТ ЮТУҚЛАPГА ЧОPЛАЙДИ

Пахта йиғим-терими кун сайин авж олдирилаётган шу ғанимат кунларда барча корхона-ташкилотлар ходимлари мавсум ишларида пахтакорларга яқиндан ёрдам беришни ўзларининг инсонийлик бурчи деб билмоқдалар, қўлларига этак олиб далаларда етиштирилган қимматбаҳо хомашё – пахта теримига ошиқмоқдалар.

Терим ишларига ҳисса қўшишга интилаётган Ўзбекистон МТДП туман Кенгаши ҳам фермер хўжаликлар теримчилари, ҳашарчилар ҳузурида бўлиб, меҳнат илғорларини моддий-маънавий рағбатлантириб, яна ҳам ғайрат-шижоат билан ишлашга руҳлантирмоқда.

Яқинда Кенгаш раисининг жамоатчилик асосидаги маънавий-маърифий ва мафкуравий масалалар бўйича ўринбосари Pустам Pажабов "Уйшин” маҳалласидаги "Йўлдашева Гулистон” фермер хўжалигида бўлиб, бошқаларга ўз меҳнати билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ теримчилар - Назокат Ҳайтикова, Кумуш Бегимова, Саида Собирова, Дилбар Ўрозоқоваларга ЎзМТДП туман Кенгаши номидан совғалар топшириб, уларни яна ҳам унумли ишлашга чорлади.

(Ўз мухбиримиздан).

Янгиликни бўлишинг: