"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

ЎЗ ЮPТИНГДА ОМОН БЎЛ, ВАТАНДОШ

Ўзбекистонни бекорга жаннатмакон ўлка деб аташмаган. Юртимиз айниқса истиқлол йилларида янада гуллаб-яшнади.Шаҳар ва қишлоқларимизда қад тиклаётган муҳташам бинолар, ишлаб чиқариш корхоналари мисолида буни яққол кўриш мумкин. Энг муҳими эса юртимизтинч ва осуда. Бунинг қанчалик азизнеъмат эканлигини уруш кўрган, қийинчиликларни бошдан кечирган ота-боболаримиз айниқса яхши билишади. Биз ёшлар эса ана шу тинчликнинг қадрига етиб, Ватанимизнинг равнақи, осойишталиги учун фидойилик кўрсатишимиз зарур.

Лекин ўзининг ана шундай жаннатмакон юрти туриб, ўзга юртлардан бахту давлат излаб йўлга отланаётган инсонлар ҳам учраб туради. Афсус, кўпинча бахт деганлари сароб бўлиб чиқиб, ўз юртига майиб-мажруҳ бўлиб қайтаётган, баъзан ўзга юртларда ҳаётдан кўз юмаётган инсонлар ҳам бор.

Чунки ҳамма инсонлар ҳам олийжаноб эмас. Улар орасида ҳийлакор, алдовчилар ҳам бўлиб, содда, ишонувчан одамларни ўз тузоқларига осонгина илинтириб, уларни мўмай даромад манбаига айлантиришади.

Аввало улар ҳужжатларни қалбакилаштиради. Манзилга етгач ҳужжатларни олиб қўйишади. Ана шунда уларнинг асл ниятлари намоён бўлади. Бундай ҳийлакор одамлар ўз ватандошлари, маҳалладошлари, ҳатто ўз яқинларини ҳам пул учун сотиб юборишдан қайтмайдилар.

Алдовга учган инсонларнинг эса энг аввало ҳаёти ва соғлиги хавф остида бўлади. Уларга жисмоний, руҳий, моддий, ҳуқуқий-ташкилий таъсирлар ўтказиб, ҳаттоки оддий инсоний ҳуқуқларини ҳам поймол қилишади. Одам савдосига учраган инсонлар тиббий хизмат, ижтимоий ёрдам олишимкониятларидан ҳам фойдалана олмайдилар. Оқибатда улар ўзга юртларда соғлигидан ажралиб, хор-зор бўладилар.

Худди ана шу хато яна бошқа хатоларни келтириб чиқариши, салбий оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин. Уларнинг оиласи, фарзандлари тақдири қандай кечади?! Фарзандлар энг муҳим нарса - ота-оналарининг меҳридан, уларнинг назоратидан четда қолишади. Бундай фарзандларнинг ҳаётда қоқилмай, тўғри йўлдан юришларига ким кафолот бера олади?!

Бугунги кунда юртимизда инсонлар бахтли, тинч-осойишта ҳаёт кечиришлари учун барча шароитлар мавжуд. Орамизда тадбиркорлиги, меҳнатсеварлиги туфайли, хонадонлари обод ва дастурхонлари тўкин, намунали оилалар ҳам кўпчиликни ташкилқилади. Ана шулардан ибрат олиб яшасак, асло кам бўлмаймиз. Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтишни истардимки, ҳар ким ўз юртида омон бўлсин, бахтини ўзга юртлардан изламасин!

Фаррух ИШНИЯЗОВ, "Янгиобод” МФЙ "Маҳалла посбони” сардори.

(Фото http://www.12news.uz)

Янгиликни бўлишинг: