"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

МУPОЖААТЛАP ЭЪТИБОPСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Фуқароларимиз онг-тафаккурида юз бераётган ўзгаришлар, кундалик ҳаётимизда рўй бераётган янгиликлар миллий қонунчилигимизни замон талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб боришни тақозо этмоқда.

Ўтган йилнинг 4 декабрида кучга кирган "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонуни ҳам айнан бугунги замон талаби маҳсулидир.

Айни кунда туман ички ишлар бўлимида мазкур қонун ижросини таъминлаш борасида кўпгина ишлар қилинмоқда. Хусусан, жорий йилимизнинг шу давригача бўлимимизга аҳолидан 120 дан зиёд мурожаатлар келиб тушди ва деярли барчаси ўрганилиб, қаноатлантирилди.

Бу мурожаатларнинг барчаси ёзма равишда билдирилган. Биз фуқароларимизга юқорида таъкидланган янги қабул қилинган қонунга кўра электрон тарзда мурожаат қилиш имконияти ҳам борлигини эслатиб ўтамиз.

С.ЖАPИЛКАГАНОВ,

туман ИИБ тергов бўлими терговчиси, лейтенант.

(Фото - http://xushnudbek.uz)

Янгиликни бўлишинг: