"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Фахрийлар азиз меҳмон бўлишди

Яқинда 38-сонли мактабда "Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан мазкур муассасада ишлаб, айни кунда нафақага чиқиб, оиласи бағрида қарилик гаштини суриб яшаётган 30 нафардан ортиқ фахрий ўқитувчилар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувга келган меҳмонлар аввало ўзларига қадрдон масканда бугунги кунда ўқувчиларнинг билим олиши учун яратилган имкониятлар, таълим-тарбия соҳасида эришилаётган ютуқлар билан танишдилар, шогирдлари ютуқларидан қувондилар.

Учрашув дийдорлашувлар, дилдан суҳбатлар билан давом этди. Олис хотиралар тилларга кўчди.

Йиғилганлар ҳурматли фахрийлар Анабиби Полвонова, М.Матсафоева, Норгул опа Худойбергановаларнинг суҳбатларини мириқиб тингладилар.

Мактаб бадиий ҳаваскорлари иштирокидаги куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.

Тадбир сўнгида азиз меҳмонларга мактаб маъмурияти томонидан байрам совғалари топширилди.

Наврўз байрами арафасида ташкиллаштирилган учрашув мактаб ўқитувчилар жамоасининг устозларига ҳурмат-эҳтироми рамзи бўлди, десак арзийди.

Инобат ОТАЖОНОВА,

шу мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: