"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

ОБОД ЮPТНИНГ БАХТИЁP ҚИЗЛАPИ

Ҳар гал коллежимизнинг аълочи, истеъдодли, ўзининг изланувчанлиги билан, қобилияти ва ўткир зеҳни ила нафақат коллежимизнинг, балки, туманимизнинг равнақига ҳисса қўшаётган интилувчан ёшлари ҳақида ўйлаганимда бир қиз ёдимга тушади.

У ҳозирда Манғит иқтисодиёт коллежининг 2-босқич ўқувчиси Дилбар Ўринбоевадир.

Ҳар гал мана шу қиз билан суҳбатлашган пайтимда унинг ёниб турган кўзларига қараб, унинг кўнглидаги масрурликни, ёшларга хос завқу-шавқни кузатганман. Болалигидан спортга, шахматга меҳр қўйиб ўсган Дилбархон Ўринбоева ҳозирда мана шу соҳада кўплаб ютуқларга эришиб келмоқда.

У 2012 йилда "Умид ниҳоллари” спорт мусобақасида Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўйича фахрли 1-ўринни, Ўзбекистон Pеспубликаси босқичида эса 4-ўринни эгаллаган бўлса, 2013 йилда "Камолот шахмат тахтаси” мусобақасида Қорақалпоғистон республикаси босқичида 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди ва мана шу мусобақанинг Ўзбекистон Pеспубликаси босқичида жамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллашга муяссар бўлди. "Камолот шахмат тахтаси-2014” мусобақасида ҳам фаоллик кўрсатиб, 2-ўринга лойиқ деб топилди. Туманимизда маҳаллалараро ўтказилган шахмат мусобақасида ҳам ғолибликни қўлга киритиб ўзи яшайдиган "Дўстлик” маҳалласининг шаънини муносиб ҳимоя қилди.

Тиниб-тинчимас, ҳаётдан завқ олиб яшайдиган бу тенгдошимизнинг келажакдаги орзулари бисёр.

– Келажакдаги орзуим жаҳон олимпиадаларида қатнашиш, Ўзбекистонда спортнинг равнақига ҳисса қўшиш, - дейди у.

Сўнги йилларда қизлар спортига катта эътибор қаратилмоқда. Албатта, бу ҳам Ўзбекистонда аёл-қизларга бўлган эътиборнинг ёрқин ифодаси. Дилбар Ўринбоевага ўхшаган тиришқоқ ёшларимиз берилаётган мана шундай имкониятлардан оқилона фойдаланмоқдалар.

"Меҳнат инсонни улуғлайди” дейди доно ҳалқимиз.

Ҳақиқатан, ҳалол меҳнат қилиб, шу юрт, шу халқ дарди билан яшаётган инсон борки, доимо шу элнинг ардоғида яшайди.

– Мана шундай улуғликка талпиниб яшайдиган инсонлар орамизда кўп. Мен улардан ибрат оламан ва ҳаётимни спорт билан боғлаганимдан беихтиёр ғурурланиб кетаман, - дейди яна бир спортчи қиз Холида Йўлдошева. Коллежимизнинг фахрига айланган тенгдошларимиз орасида бу қизнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Холида Йўлдошева спортнинг энг нафис тури бўлмиш бадиий гимнастика турига мунтазам қатнашиб келмоқда.

– Гимнастика ҳаётимнинг бир бўлаги. Бу спорт тури анча мураккаб, аммо қизиққан инсон учун асло қийинчилик туғдирмайди, дейди у.

Гимнастикачи қизларимизнинг ўзига хос жозибали машқларини томоша қилганимизда ҳавасланиб кетамиз. Демак, гимнастика нафақат саломатлик учун фойдали, балки, қоматимизнинг кўркам бўлишида ҳам ҳиссаси катта. Холиданинг гимнастика билан шуғулланаётганига ҳам мана 7 йил бўлди.

- Мана шу етти йил ичида мен ўз-ўзимни қайтадан кашф этдим, бир қанча ютуқларга эришдим, - дейди суюниб у. У бошқа қизларга ўхшамайди, унинг серғайратлигидан, назокатли юриш-туришидан спортчи эканлиги яққол сезилиб туради. Уларнинг оиласи спортчилар оиласидир. Унинг онаси Адолат опа гимнастикачи мураббий, опалари эса шу спорт тури бўйича олийгоҳда таълим олмоқдалар.

Холидахон ёш бўлишига қарамасдан бир қанча танловлар ғолиби, ҳамда кўплаб шогирдларнинг суюкли устозидир.

Келажакдаги орзуларидан бири Ульяна Трофимова, Азиза Мамажоноваларга ўхшаган моҳир спортчи бўлишдир.

Мен Холиданинг орзулари ушалишигаишонаман. Чунки, унинг мақсади аниқ, интилишлари кишининг ҳавасини келтиргулик.

Азиза МАДPАҲИМОВА.

(Фото - http://www.uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: