"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8624.51 +39.50
  • 1 EUR = 9676.7 +2.13
  • 1 RUB = 136.92 -0.34

ЭЛ ХИЗМАТИГА ШАЙМИЗ

Мен тиббиёт соҳаси ходимиман. Бу борада халқимизга сифатли хизмат кўрсатишга интилишларим ва овулимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, тиббий маданиятни юксалтиришга қўшаётган ҳиссамни инобатга олган ҳолда 2014 йил 21 декабрда бўлиб ўтган сайловда 25-Тўлқин сайлов округи сайловчилари мени халқ депутатлари тумани Кенгашига депутат қилиб сайлашди. Кенгашнинг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия аъзоси бўлдим. Сайловчилар билан ҳар ойнинг охирги шанба кунлари учрашувлар ўтказиб, қонунлар ва қарорларни ҳаётга тадбиқ этишга ҳисса қўшишга, муаммоларни жойида ҳал қилишга ҳаракат қилаяпман.

Маълумки, халқ депутатлари туман, шаҳар ва вилоят Кенгаши депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессияларига ташаббуслар билан чиқиш, электорат манфаатларини ҳимоялашга қаратилган масалаларга ижро ҳокимияти эътиборини жалб қилиш ҳамда амалдаги қонунлар, Президент Фармони ва Қарорлари, Давлат дастурларининг жойлардаги ижросини таъминлаш, жойлардаги ижро ҳокимияти фаолияти устидан депутатлик назорати ўтказиш ваколатига эга. Бундан фойдаланиб, ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этишга, ёшларни иш ўринлари билан таъминлашга кўмаклашишга интилаяпман.

Сайловчилар билан учрашув йиғилишларимда бир қанча муаммоли масалаларни ҳал қилиш борасида таклифлар билдирилди: "Тўлқин” овули марказида 15 метр квадрат бўлган кўл мавжуд бўлиб, кун исиши билан бу кўлдан чиқадиган бадбўй ҳиддан ҳудуддаги 30 дан ортиқ хонадонда яшовчи аҳоли азият чекиб келаётганини, мавжуд кўлни тозалаш, дезинфекция қилиш ёки бутунлай кўмиб ташлаш масаласини ҳамда Тўлқин овулидаги 33-сонли мактабга қатновчи ўқувчилар йўлакча йўқлиги сабабли катта асфальт йўлдан юришга мажбур бўлаётганлиги, бу ўқувчи болалар ҳаёти учун хавф туғдираётганлиги сабабли мазкур муаммони ҳал қилиш учун узунлиги 500 метрлик йўлакча қурилишига эътибор қаратиш зарурлигини тегишли ташкилотларга маълум қилдим ва ижобий ҳал қилишга интилаяпман.

"Ифтихор-дент” хусусий клиникаси 2012 йилда қурилиб, ишга туширилган. Клиникамиз барча санитария ва замон талабларига жавоб берадиган ҳолда қурилиб, хориждан келтирилган энг сўнгги русумдаги замонавий ускуналар билан жиҳозланди.

Илгари клиникамизда 4 нафар тиббиёт ходими фаолият кўрсатган бўлса, янги бино ишга туширилгандан кейин яна 10 иш ўрни яратилиб, ҳозирги кунда 14 нафар тиббиёт ходими халққа сифатли хизмат кўрсатиб келмоқдалар.

Бугунги кунда клиникамиз томонидан аҳолига стоматологиянинг терапия, хирургия ва ортопедия соҳалари бўйича хизмат кўрсатилиб келинмоқда. Клиникамиз ходимлари доимий равишда ўз малакаларини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.Клиникамизда Нукус шаҳрида жойлашган филиал билан бирга кунига 40-45 нафар беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Туманимиз аҳолисига кўрсатиладиган хизмат сифатини янада яхшилашга ҳаракат қилмоқдамиз.

Адилбой ЮСУПОВ, "Ифтихор-дент” хусусий клиникаси раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

Янгиликни бўлишинг: