A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: fopen(/tmp/my_session132369bde52f904d4c0491500028affeaba43368): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 156

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cookie - headers already sent by (output started at /home/amunews/public_html/system/core/Exceptions.php:272)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cache limiter - headers already sent (output started at /home/amunews/public_html/system/core/Exceptions.php:272)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

ФАҚАТ ОЛДИНГА ИНТИЛИБ… - AmuNews.uz - энг сўнгги янгиликлар
"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: file_put_contents(/home/amunews/public_html/application/cache/course_4daace719533168189601a05c0e2f348_uz.tmp): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: helpers/cache_helper.php

Line Number: 32

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 32
Function: file_put_contents

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 76
Function: create_cache

File: /home/amunews/public_html/application/views/site/header.php
Line: 61
Function: cache_view

File: /home/amunews/public_html/application/libraries/Views.php
Line: 8
Function: view

File: /home/amunews/public_html/application/controllers/News.php
Line: 35
Function: site

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

  • 1 USD = 8458.16 +9.11
  • 1 EUR = 9501.05 +38.24
  • 1 RUB = 129.74 -0.81

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: file_put_contents(/home/amunews/public_html/application/cache/menu_4daace719533168189601a05c0e2f348_uz.tmp): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: helpers/cache_helper.php

Line Number: 32

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 32
Function: file_put_contents

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 76
Function: create_cache

File: /home/amunews/public_html/application/views/site/header.php
Line: 67
Function: cache_view

File: /home/amunews/public_html/application/libraries/Views.php
Line: 8
Function: view

File: /home/amunews/public_html/application/controllers/News.php
Line: 35
Function: site

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

ФАҚАТ ОЛДИНГА ИНТИЛИБ…

Истиқболга интилган ёшлар

Шогирдлари билан халқаро турнирда иштирок этиш учун Чирчиқ шаҳрига келган Жасурбек эрталаб мусобақа бўлиб ўтадиган майдонда одатдаги бадантарбия машқларини бажармоқчи бўлди. У спорт либосларини кийиб, майдонга тушганида бу ерда вилоятлардан, қўшни Pеспубликалардан келган спортчилар аллақачон машғулотларни бошлаб юборишган эди. Улар орасида ўз шогирдларини кўриб қувониб кетди. Айниқса, Жалолиддин Аминов билан Жасур Пўлатовларнинг турникка тортилиш, турникда айланган ҳолда оёқларини тикка кўтариб туриш машқларини жуда осон ва чаққонлик билан бажаришларини кўриб, уларнинг интилишларидан кўнгли тўлди ва:

- Эртага мусобақалар бошланади. Мусобақа олдидан мускулларни ортиқча зўриқтириш ярамайди, -деди у шогирдларининг ҳаракатларини синчковлик билан кузатаркан. Сўнг улар билан биргаликда бокс спорти машғулотлари учун мўлжалланган ринг майдончасига ўтиб, шогирдларининг мусобақага тайёргарлик ҳолатларини синовдан ўтказди. Айниқса, Жалолиддиннинг дадил ҳаракатлари, рақибига чап бериш, ортиқча куч ишлатмай жанг қилиш услубидан қувонди. Шундай бўлса-да, шогирдларига:

– Яхши боксчи ҳеч қачон қизишмаслиги керак, -деди босиқлик билан. –Айниқса, жанг пайтида боксчи қанчалик кучли бўлмасин, салгина қизиққонлик қилса, нафақат панд ейди, балки ўзи эришиши мумкин бўлган имкониятни бой бериб қўяди. Босиқлик – бокс спортининг энг муҳим қоидаси.

Ҳамиша устозининг маслаҳатларига амал қилиб ўрганган шогирдлари кўплаб мусобақаларда вазминлик ва босиқлик хислати ўзларига ғалаба келтирганини яхши билганлари учун мураббийнинг ҳар бир ўгит ва маслаҳатига амал қилишга интилишади. Буни Жасурбек Нуримбетовнинг ўзи ҳам яхши билгани учун шогирдларига мусобақадан олдин қандай овқатланиш зарурлигини тушунтирди.

Жасурбек шогирдлари билан нонуштага кирганларида кўпчилик спортчилар аллақачон тамадди қилиб бўлишганди.

– Шошилмасдан, маданиятли тарзда еб-ичиш ҳам баданга қувват беради, ҳам кайфиятни кўтаради, қани, ош бўлсин, болалар,-деди у кулиб.

Жасурбек Нуримбетов 12 йилдирки, шогирдлари билан шундай тарзда шуғулланади. Уларнинг еб-ичиши, юриш-туриши, ўзларини қайси даврада қандай тутишларигача эътибор беради.

– Боксчи дегани рингга чиқиб, рақиби билан олишиш дегани эмас, -дейди у. –Бокс спорти ҳам ўзига хос санъат. Бу санъатни эгаллаш учун спортчида куч ва қобилиятдан ташқари сабр-тоқат ва маданият ҳам бўлиши керак. Боксчи шердай олишишнинг уддасидан чиқса-ю, унда гўзал хулқ-атвор, муомала маданияти, сабр-тоқат бўлмаса, бефойда. Шунинг учун ҳам Жасурбек шогирдларини ҳар гал мусобақаларга тайёрлаганида ана шу талаблардан келиб чиқиб иш тутади. Натижалари эса ҳамиша кутилганидан зиёда бўлади. Шогирдлари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган пайтда буни юрак-юрагидан ҳис қилади у.

Жасурбек Нуримбетов ўз ҳаё-тини бокс спорти билан боғлаганида ҳали жуда ёш-14 яшар ўсмир эди. Эсида, илк мусобақада иштирок этиб, юз-кўзи кўкариб келганида раҳматлик онаси йиғлаб юборганди. Отаси Жумамурод ака Еримбетов:

– Қўявер, онаси, бокс ­­­­­- энг кучлилар ва чидамлилар спорти, Жасурбек тўполончи бола бўлиб эмас, спортчи бўлиб жароҳат олган. Чидасин, тоблансин, -деди ўғлига далда бўлиб.

Отаси айтганидай, Жасурбек йиллар давомида чиниқиш машқларида, турли ҳил мусобақаларда қатнашиб, тобланди. Гоҳ енгди, гоҳ енгилди. Лекин ҳеч қачон ортга қайтмади, олдинга интилди. Бокс спорти уни ўта мулоҳазакорлик билан иш тутишга, чидамли ва иродали бўлишга ўргатди. Ўзига нисбатан талабчанликни, босиқликни, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини маданиятли тутишни ўргатди унга бокс спорти. Ўз устида тинимсиз ишлаш, изланиш унинг доимий шиорига айланди. Ўрта мактабни тугатгунча у ўз вазн тоифасида Қорақалпоғистон миқёсидаги энг кучли боксчига айланди. Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетини тугатгач эса тумандаги 1-сонли БЎСМда мураббий сифатида ёш боксчи шогирдлари билан машғулотлар ўтказа бошлади. У ўз мураббийлик фаолияти давомида туманимиз бокс спорти соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Унинг шогирдлари орасида бокс спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси чемпионлари, халқаро турнирлар ғолиблари, спорт усталари ва спорт усталигига номзодлар бор. Ўзбекистон чемпиони ва спорт устаси Обид Усмонов, спорт усталигига номзод, кўплаб нуфузли муобақалар совриндорлари Нурбек Очилов, Чинор Ўрозбоев, Бобур Исмоилов, Pамазон Қўчқоров, Pуслан Эшимбетов ҳамда энг кучлилар турнири финалчиси, халқаро турнир ғолиби Жасур Пўлатов ҳамда бир неча халқаро турнирлар ғолиби Жалолиддин Аминовларнинг номи бугунги кунда мамлакатимиздаги бокс спорти мухлисларига жуда яхши таниш.

Айниқса, Жасурбек Пўлатов билан Жалолиддин Аминовдан Жасурбекнинг умиди катта. Эртага бўладиган халқаро турнирда уларнинг ғолиб бўлишига ишониб бу ерга келган. Жасурбек шогирдлари билан шу куни жисмоний машқлардан кўра кўпроқ маънавий машғулотлар билан шуғулланди. Уларнинг руҳиятини кўтарадиган суҳбатлар ўтказди. Чирчиқ шаҳрининг баҳаво жойларини сайр қилишди.

Эртасига халқаро турнир ўтказиладиган майдонга барвақт келиб, шогирдларининг иродасини синовдан ўтказди. Pинг майдончаси мухлислар билан гавжум. Мусобақалар бошланган. Навбат қорақалпоғистонлик спортчиларга етганида Жасурбек Нуримбетов бироз ҳаяжонланди. Шогирди Жасур Пўлатовнинг моҳирона жангидан қувониб турганида Жалолиддин Аминовнинг номи спорт аренасида қайта-қайта жаранглай бошлади. 2014 йилнинг ноябрь ойида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган, беш кун давом этган ушбу нуфузли халқаро турнирда Жалолиддин Аминов фахрли 2-ўринни, Жасурбек Пўлатов эса 3-ўринни эгаллашди. Орадан сал ўтиб, Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида Жалолиддин Аминов яна кумуш медаль соҳиби бўлди ва шу мусобақадан сўнг туманимизнинг икки нафар спортчиси–Жалолиддин Аминов билан Жасурбек Пўлатов Ўзбекистон терма жамоаси таркибига қабул қилиндилар. Шуниси эътиборга моликки, мазкур мусобақада 1999 йилда туғилган ёш спортчи Жалолиддин Аминов 63 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистонда биринчи рақамли боксчи сифатида тан олинган Тошкент шаҳрилик Темур Мержанов устидан катта фарқ билан ғалаба қозонди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан ўз вазн тоифасидаги энг кучли боксчи деб тан олинди.

–Мен Жалолиддиннинг келажагига ишонаман, -дейди Жасурбек Нуримбетов. –У фақат олдинга интилишни яхши кўради. Қолаверса, Жалолиддин энди 15 ёшга қадам қўйди. Ёшига нисбатан жуда иродали. Ирода эса спортчининг ўз жисмига куч йиғишида жуда муҳим. У 15 ёшгача 19 та жанг ўтказиб, шундан 17 тасида ғалабага эришган. Энг муҳими, ғалабани ҳам, мағлубиятни ҳам тан оладиган мардлик бор унда. Ниҳоятда тарбияли.

Жасурбек ўз шогирдлари ҳақида фахрланиб, ишонч билан сўзлайди. Айни пайтда ҳали ёш бўлишига қарамай, бокс спорти бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси терма жамоаси катта мураббийи лавозимида фаолият олиб бораётган Жасурбек Нуримбетов ўзи учун қадрдон бўлиб қолган 1-сонли БЎСМдан ҳам қўл узгани йўқ. Бу ерда бокс спорти билан шуғулланишни истаган кўплаб ўсмир ёшларга маҳорат ва тобланиш машғулотларини ўтказишдан асло чарчамайди. 2015 йилда Хоразм вилоятида, Урганч шаҳрида бўлиб ўтадиган «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларига Қорақалпоғистон Pеспубликаси терма жамоаси боксчи-ёшларини тайёрлаш, терма жамоа таркибини кучли спортчилар ҳисобига мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифа ҳам ёш ва умидли мураббий Жасурбек Нуримбетов зиммасига юклатилган.

– Спорт-менинг ҳаётим мазмуни, –дейди у мамнуният билан.

– Қолаверса, спорт-соғлигим кафолати. Мен спорт билан ошно бўлиб, келажакка дадил қарашни ўргандим. Шогирдларимда ҳам жуда катта ижобий ўзгаришларни сезиб, қувониб кетаман. Чунки уларнинг деярли барчаси спорт билан шуғулланиш жараёнида фақат ва фақат яхши томонга ўзгаришди. Қани энди, ҳамма оммавий равишда спортнинг ўзига мақбул тури билан шуғулланса.

- Қандай яхши! –деймиз Жасурбекнинг орзуларига шерик бўлиб.

Бугунги ёшлар –Президентимиз айтганларидай биздан кўра ақлли, кучли бўлиб вояга етаётганларидан қувондик. Бу қувончимизни ёш спорт мураббийси Жасурбек Нуримбетов амалга ошираётган эзгу ишларда, ўз келажагига дадил боқиб, фақат олдинга интилишга ўрганган ўсмир ёшлар –Жасурбекнинг шогирдлари тимсолида кўрдик. Ва биз ҳам уларга ишондик:

Шундай бир кун келадики, амударёлик спортчилар жаҳон спорт ареналарини титратиб юборадиган катта ғалабаларга эришадилар!

Pобия ЙЎЛДОШЕВА,

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

amunews.uz веб-сайти мухбирлари.

Янгиликни бўлишинг:

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: rewind() expects parameter 1 to be resource, boolean given

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 188

Backtrace:

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: filesize(): stat failed for /tmp/my_session132369bde52f904d4c0491500028affeaba43368

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 192

Backtrace: